https://sputniknews.uz/20210324/shon-shuhrat-uchun-jinnilik-qilishimiz-shart-emas-nazarbekov-ayrim-ijodkorlarni-tanqid-qildi-17930118.html
“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас”: Назарбеков айрим ижодкорларни танқид қилди
“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас”: Назарбеков айрим ижодкорларни танқид қилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маданият соҳаси бачкана эмас, ақлли ва кенг дунёқарашли ёш кадрларга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков
2021-03-24T13:53+0500
2021-03-24T13:53+0500
2021-03-24T13:58+0500
маданият
озодбек назарбеков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17928687_0:68:1300:799_1920x0_80_0_0_a3efe041b4ba0a650eb2240d8f2d9998.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маданият соҳаси бачкана эмас, ақлли ва кенг дунёқарашли ёш кадрларга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли талабалари билан учрашувда маълум қилди.Учрашувда талабалар санъат ва маданият соҳасини ривожлантириш борасидаги инновацион таклиф ва лойиҳалари билан ўртоқлашган.Қизғин мунозараларга бой бўлган мулоқот чоғида ёшларнинг ғоя ва таклифларини тингланган ва уларга маслаҳатлар берилган.Назарбековнинг таъкидлашича, ҳар бир ижодкор, масалан шоир ўз шеърлари, ёзувчи ва рассом ўз асарлари, сценарист бўладими, режиссёр ёки хонандами, умуман ким бўлишидан қатъий назар маданият тарғиботчиси бўла олиши мумкин. Вазир баъзи жабҳаларда маданият оқсаётганини афсус билан қайд этган. Айниқса пул ва бойлик, машҳурлик ва доимо трендда бўлиш истагида айрим ижодкорлар ножўя ҳаракат, пасткашлик ва бачканаликлар қилмоқда.Учрашувда шу каби фикрлар талаба-ёшларга уқтирилган ва баъзи бир ижодкорларнинг хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқаришлари лозимлиги таъкидланган.
https://sputniknews.uz/20210204/IIV-internetda-bir-birini-talagan-Aad-ayum-va-Aziz-Rametovni-zhiddiy-ogolantirdi-15930463.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17928687_72:0:1228:867_1920x0_80_0_0_9cae6e8018b796015f9f390d9ff4cfbd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, озодбек назарбеков
маданият, озодбек назарбеков
“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас”: Назарбеков айрим ижодкорларни танқид қилди
13:53 24.03.2021 (янгиланди: 13:58 24.03.2021) Ўзбекистон маданият вазирининг сўзларига кўра, баъзи жабҳаларда маданият оқсамоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маданият соҳаси бачкана эмас, ақлли ва кенг дунёқарашли ёш кадрларга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли талабалари билан учрашувда
маълум қилди. Учрашувда талабалар санъат ва маданият соҳасини ривожлантириш борасидаги инновацион таклиф ва лойиҳалари билан ўртоқлашган.
Қизғин мунозараларга бой бўлган мулоқот чоғида ёшларнинг ғоя ва таклифларини тингланган ва уларга маслаҳатлар берилган.
Назарбековнинг таъкидлашича, ҳар бир ижодкор, масалан шоир ўз шеърлари, ёзувчи ва рассом ўз асарлари, сценарист бўладими, режиссёр ёки хонандами, умуман ким бўлишидан қатъий назар маданият тарғиботчиси бўла олиши мумкин.
Вазир баъзи жабҳаларда маданият оқсаётганини афсус билан қайд этган. Айниқса пул ва бойлик, машҳурлик ва доимо трендда бўлиш истагида айрим ижодкорлар ножўя ҳаракат, пасткашлик ва бачканаликлар қилмоқда.
“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас, шунчаки мақсадларимизни тўғри қўя олсак, шу халқнинг, жамиятнинг маданий салоҳиятига ҳисса қўшаман деган ғоя билан яшасак кифоя. Қолгани ўзи келади. Унутмайлик, ҳаётнинг ечими бу жиннилик орқали машҳурликка эришиш ва трендда туришдан иборат эмас”, - деди Озодбек Назарбеков.
Учрашувда шу каби фикрлар талаба-ёшларга уқтирилган ва баъзи бир ижодкорларнинг хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқаришлари лозимлиги таъкидланган.