https://sputniknews.uz/20210204/IIV-internetda-bir-birini-talagan-Aad-ayum-va-Aziz-Rametovni-zhiddiy-ogolantirdi-15930463.html
ИИВ интернетда бир-бирини “талаган” Аҳад Қаюм ва Азиз Раметовни жиддий огоҳлантирди
ИИВ интернетда бир-бирини “талаган” Аҳад Қаюм ва Азиз Раметовни жиддий огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Аҳад Қаюм ва Азиз Раметов ўртасидаги тортишув кўплаб фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. 04.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-04T11:03+0500
2021-02-04T11:03+0500
2021-02-04T11:22+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15930619_0:272:1200:951_1920x0_80_0_0_bfd9a61a46209cef175c1cee9e43dfd3.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. ИИВ интернетда бир-бири билан тортишган шоир, продюссер Аҳад Қаюм ва актёр, режиссёр Азиз Раметовни огоҳлантирди.Маълум қилинишича, ушбу санъат намояндалари санъаткор деган номга номуносиб хатти-ҳаракатлар билан, айниқса, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.Бу каби ҳолатларга чек қўйиш мақсадида улар билан ички ишлар орган ходимлари профилактик суҳбат ўтказишди.Шоир Аҳад Қаюмнинг таъкидлашича, Азиз Раметов унинг номини бир жойда олиб гапиргани учун у ҳиссиётга берилган ва унга нисбатан қаттиқ гапларни айтган.Бу икки санъат намояндалари кузатувчи сифатида дили ранжиган фуқаролардан минг бор узр сўрашди ва бундай ҳолат қайтарилмаслигини таъкидлашди.ИИВ уларни келгусида яна фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан камситиш, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали таҳқирлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш каби хатти-ҳаракатларни содир этса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15930619_0:234:1200:989_1920x0_80_0_0_57a6db1c9386790cd841da70abd13893.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
ИИВ интернетда бир-бирини “талаган” Аҳад Қаюм ва Азиз Раметовни жиддий огоҳлантирди
11:03 04.02.2021 (янгиланди: 11:22 04.02.2021) Сўнгги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Аҳад Қаюм ва Азиз Раметов ўртасидаги тортишув кўплаб фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. ИИВ интернетда бир-бири билан тортишган шоир, продюссер Аҳад Қаюм ва актёр, режиссёр Азиз Раметовни огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, ушбу санъат намояндалари санъаткор деган номга номуносиб хатти-ҳаракатлар билан, айниқса, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу каби ҳолатларга чек қўйиш мақсадида улар билан ички ишлар орган ходимлари профилактик суҳбат ўтказишди.
Шоир Аҳад Қаюмнинг таъкидлашича, Азиз Раметов унинг номини бир жойда олиб гапиргани учун у ҳиссиётга берилган ва унга нисбатан қаттиқ гапларни айтган.
Бу икки санъат намояндалари кузатувчи сифатида дили ранжиган фуқаролардан минг бор узр сўрашди ва бундай ҳолат қайтарилмаслигини таъкидлашди.
ИИВ уларни келгусида яна фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан камситиш, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали таҳқирлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш каби хатти-ҳаракатларни содир этса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирди.