Депутатлар биринчи ўқишда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

© Министерство обороны УзбекистанаВоеннослужащие Минобороны взяли под контроль карантинные центры
Военнослужащие Минобороны взяли под контроль карантинные центры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 2021 йил 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилди. Бу ҳақда парламентнинг қуйи палатаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда дунё мамлакатлари билан бир қаторда, Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси кенг тарқалиб, ушбу инфекция билан зарарланганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса фавқулодда чора-тадбирлар кўришни тақозо этади. Шунинг билан бирга, миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида фавқулодда ҳолатни татбиқ этишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар акс эттирилган.
Проверка документов водителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2020
Адлия вазири ўринбосари нега "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини тушунтирди
Жумладан, фавқулодда ҳолатни жорий қилиш тартиби, ушбу жараёнда қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фавқулодда ҳолат амал қиладиган давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари, фавқулодда вазият шароитида жисмоний ва юридик, шунингдeк, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда судларнинг фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа махсус қоидалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Депутатлар ушбу қонун лойиҳаси жуда муҳимлигини, пандемия даврида бу борадаги ҳуқуқий асосга эҳтиёж сезилганини қайд этди.
Халқ вакилларининг фикрича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат бошқаруви тизими орқали самарали ва тезкор фавқулодда чораларни қўллашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга, қолаверса, Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0