Адлия вазири ўринбосари нега "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини тушунтирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка документов водителей
Проверка документов водителей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё тажрибаси пандемия шароитида "Фавқулодда вазият" ҳолати киритиш - эпидемияга қарши чораларнинг энг самаралиси эмаслигини кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор жиддий чекловлар киритилишига қарамасдан, нима сабабдан "Фавқулодда вазият" эълон қилинмаётганини Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кеча 13 июл куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда тушинтирди

Хусусан, нима учун фавқулодда ҳолат (вазият) шароитларига ўхшаш чекловлар ўрнатилганига қарамай, фавқулодда ҳолат ўрнатилгани ҳақида расман эълон қилинмаяпти, - деган саволга, Икрамов қуйидагича жавоб берди. 

"Дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлили коронавирус қарши кураш бўйича вазиятни баҳолаш ва унинг натижадорлиги киритилган тартибнинг шакли: фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазият, комендантлик соати, карантинни алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганлигига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирлар кўпроқ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келади ва қуйидагиларни қамраб олади:

  • мамлакат ҳудудларининг санитария муҳофазаси (санитар-карантин назорати ўтказиш ва чекловчи тадбирлар (карантин) киритиш орқали таъминланади);
  • инфекцион касалликлар ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказиш, мажбурий тиббий кўриклар.

Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан курашда чекловчи тадбирлар (карантин) мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва ўзининг натижасини бермоқда. Зарурат туғилганда, мазкур тартиб доирасида қўшимча чекловлар киритилиши мумкин, ҳаммаси вазиятдан келиб чиқади."

Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Карантин 1 августдан кейин ҳам чўзилиши мумкин – Юсупалиев

Ундан ташқари вазир ўринбосари киритлаётган ушбу чекловлар Ўзбекистон фуқароларининг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаётганини ҳам тушинтириб берди. 

Хусусан, Конституциянинг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда (эътибор қилинг) бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланган. Яъни, шахсий ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқи олдида мутлақ бўлиши мумкин эмас, дейилган. 

Автотранспорт ҳаракатига киритилган чекловлар эса “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунда акс этган. 

Шунингдек, чеклашлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига ҳам зид эмаслиги айтиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0