https://sputniknews.uz/20210326/makronning-yangi-turdagi-jahon-urushi-haqidagi-sozlariga-kreml-munosabat-bildirdi-17977977.html
Макроннинг "янги турдаги жаҳон уруши" ҳақидаги сўзларига Кремль муносабат билдирди
Макроннинг "янги турдаги жаҳон уруши" ҳақидаги сўзларига Кремль муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россия Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия ва Хитой “вакцина урушини” олиб боришмоқда деган баёнотидан норози, деб маълум
2021-03-26T15:45+0500
2021-03-26T15:45+0500
2021-03-26T15:45+0500
россия
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/52/9655239_0:40:1200:715_1920x0_80_0_0_ff189a0bd738bd5ea33dadd49681225d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россия Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия ва Хитой “вакцина урушини” олиб боришмоқда деган баёнотидан норози, деб маълум қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.Сал аввал Макрон Европа вакциналаш билан боғлиқ бўлган “жаҳон миқёсидаги янги турдаги уруш”га рўбаро бўлгани ҳақида баёнот қилган эди.Франция етакчисининг таъкидига кўра, ушбу ҳолат маълум маънода “Россия ва Хитой давлатларининг вакциналар ёрдамида таъсир ўтказишга бўлган интилишлари” туфайли рўй берган.Макрон юзага келган вазиятда Европа мамлакатлари вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақилликни намоён этишлари керак, деган таклифни илгари сурган."Жаноб Макроннинг ушбу баёнотлари бизнинг мутлақ келишмовчиликларимиз соҳасига тааллуқли бўлса керак, эҳтимол. Биз Россия ва Хитой аллақандай уруш олиб боришаётгани ҳақидаги гапга мутлақо қўшилмаймиз, биз Россия ва Хитой коронавирус пандемияси ва вакцинация муаммосини аллақандай таъсир инструменти сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги фикрларга ҳам мутлақо қаршимиз. Россия халқаро ҳамжамиятнинг энг масъулиятли иштирокчиларидан биридир, ва бу халқаро ҳамжамият иштирокчилари масъулияти даражаси, биз қай тарзда бутун инсоният билан биргаликда қайғураётганимиз мана шундай пандемия сингари мураккаб йиллар ва кунларда энг аъло тарзда намоён бўлмоқда", - деди Песков.Сал аввал Россия вакцинасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида Италия расмийлари баёнот билан чиққан эди.Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан."Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.
https://sputniknews.uz/20210326/sputnik-v-mualliflari-makronning-vaktsinalar-tufayli-urush-haqidagi-gapiga-javob-qaytardi-17976643.html
https://sputniknews.uz/20210326/emmanuel-makron-vaktsinalar-tufayli-yangi-jahon-urushi-avj-olganini-malum-qildi-17968459.html
https://sputniknews.uz/20210326/epivakkoronaning-uchta-himoya-liniyasi-haqida-malumot-berildi-17975349.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/52/9655239_98:0:1102:753_1920x0_80_0_0_7ce3319b0fad420e7dee8e25b96b9dfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, covid-19 умумжаҳон пандемияси
россия, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Макроннинг "янги турдаги жаҳон уруши" ҳақидаги сўзларига Кремль муносабат билдирди
Сал аввал Макрон Европа вакциналаш билан боғлиқ бўлган “жаҳон миқёсидаги янги турдаги уруш”га рўбаро бўлгани ҳақида баёнот қилган эди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россия Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия ва Хитой “вакцина урушини” олиб боришмоқда деган баёнотидан норози, деб маълум қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.
Сал аввал Макрон Европа вакциналаш билан боғлиқ бўлган “жаҳон миқёсидаги янги турдаги уруш”га рўбаро бўлгани ҳақида баёнот қилган эди.
Франция етакчисининг таъкидига кўра, ушбу ҳолат маълум маънода “Россия ва Хитой давлатларининг вакциналар ёрдамида таъсир ўтказишга бўлган интилишлари” туфайли рўй берган.
Макрон юзага келган вазиятда Европа мамлакатлари вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақилликни намоён этишлари керак, деган таклифни илгари сурган.
"Жаноб Макроннинг ушбу баёнотлари бизнинг мутлақ келишмовчиликларимиз соҳасига тааллуқли бўлса керак, эҳтимол. Биз Россия ва Хитой аллақандай уруш олиб боришаётгани ҳақидаги гапга мутлақо қўшилмаймиз, биз Россия ва Хитой коронавирус пандемияси ва вакцинация муаммосини аллақандай таъсир инструменти сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги фикрларга ҳам мутлақо қаршимиз. Россия халқаро ҳамжамиятнинг энг масъулиятли иштирокчиларидан биридир, ва бу халқаро ҳамжамият иштирокчилари масъулияти даражаси, биз қай тарзда бутун инсоният билан биргаликда қайғураётганимиз мана шундай пандемия сингари мураккаб йиллар ва кунларда энг аъло тарзда намоён бўлмоқда", - деди Песков.
Сал аввал Россия вакцинасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида Италия расмийлари баёнот билан чиққан эди.
Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.