https://sputniknews.uz/20210326/sputnik-v-mualliflari-makronning-vaktsinalar-tufayli-urush-haqidagi-gapiga-javob-qaytardi-17976643.html
"Спутник V" муаллифлари Макроннинг вакциналар туфайли уруш ҳақидаги гапига жавоб қайтарди
"Спутник V" муаллифлари Макроннинг вакциналар туфайли уруш ҳақидаги гапига жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. "Спутник V" Франция президенти Эммануэль Макроннинг вакциналар туфайли дунёда олиб борилаётган янги турдаги жаҳон уруши ҳақидаги
2021-03-26T14:34+0500
2021-03-26T14:34+0500
2021-04-02T20:37+0500
дунёда
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
спутник v вакцинаси
карантин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1382/42/13824232_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_650cb523470f206361f24565b7f9a41c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. "Спутник V" Франция президенти Эммануэль Макроннинг вакциналар туфайли дунёда олиб борилаётган янги турдаги жаҳон уруши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтардилар.Франция етакчиси фикрича, Россия ва Хитой коронавирусга қарши препаратлардан таъсир инструменти сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.У Европа мамлакатларини вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақилликни намоён этишга чақирди."Азиз Эммануэль Макрон, биз вакциналар сиёсатдан ташқарида қолишига ҳаракат қиламиз – бу биз учун бутун дунёда уруш эмас, балки тинчлик ҳукм суриши учун энг яхши умиддир”, — дея изоҳ берган "Спутник V" ишлаб чиқарувчилари вакцинанинг расмий Twitter-аккаунтида.Пост муаллифлари шунингдек, Францияга препаратни ўзида ишлаб чиқаришга рухсат берган мамлакатлар сафига қўшилишга чақиришган."Турли вакциналарнинг ишлаб-чиқарилиши — бу вакциналар мустақиллигига йўлдир. Биз биргаликда кучлироқмиз!" — дея таъкидланади материалда.Сал аввал Россия вакцинасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида Италия расмийлари баёнот билан чиққан эди.Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан."Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.
https://sputniknews.uz/20210326/emmanuel-makron-vaktsinalar-tufayli-yangi-jahon-urushi-avj-olganini-malum-qildi-17968459.html
https://sputniknews.uz/20210323/putin-23-mart-kuni-vaktsina-oladi-17894844.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1382/42/13824232_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f34da8e3085167b5d97c63e2c56279d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, спутник v вакцинаси, карантин
дунёда, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, спутник v вакцинаси, карантин
"Спутник V" муаллифлари Макроннинг вакциналар туфайли уруш ҳақидаги гапига жавоб қайтарди
14:34 26.03.2021 (янгиланди: 20:37 02.04.2021) Франция етакчиси Россия ва Хитой коронавирусга қарши препаратлардан таъсир инструменти сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишаётгани ҳақида баёнот қилган эди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. "Спутник V" Франция президенти Эммануэль Макроннинг вакциналар туфайли дунёда олиб борилаётган янги турдаги жаҳон уруши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтардилар.
Франция етакчиси фикрича, Россия ва Хитой коронавирусга қарши препаратлардан таъсир инструменти сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.
У Европа мамлакатларини вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақилликни намоён этишга чақирди.
"Азиз Эммануэль Макрон, биз вакциналар сиёсатдан ташқарида қолишига ҳаракат қиламиз – бу биз учун бутун дунёда уруш эмас, балки тинчлик ҳукм суриши учун энг яхши умиддир”, — дея изоҳ берган "Спутник V" ишлаб чиқарувчилари вакцинанинг расмий Twitter-аккаунтида.
Пост муаллифлари шунингдек, Францияга препаратни ўзида ишлаб чиқаришга рухсат берган мамлакатлар сафига қўшилишга чақиришган.
"Турли вакциналарнинг ишлаб-чиқарилиши — бу вакциналар мустақиллигига йўлдир. Биз биргаликда кучлироқмиз!" — дея таъкидланади материалда.
Сал аввал Россия вакцинасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида Италия расмийлари баёнот билан чиққан эди.
Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.