Бухорода 31 киши "молиявий пирамида"дан жабрланиб, Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб келди

© SputnikВиртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева
Виртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
“Молиявий пирамида”дан жабр кўрганлар – 31 киши, улар даъво қилаётган сумма эса 7,1 миллиард сўмдан зиёд.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Президент Халқ қабулхоналари Бухоро ва Когон шаҳарлари, Жондор, Қоракўл, Ғиждувон, Пешкў туманларида ташкил қилган мулоқотларда вилоятнинг барча ҳудуди аҳолиси қамраб олиниб, очиқ-ошкора суҳбатлар ўтказилди.
Мулоқотлар давомида кўпчилик мулкига зарар етказилган йирик фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар бўйича тергов жараёнлари устидан қатъий назорат ўрнатилди.
Дейлик, Пешкў тумани Куёвхўжа маҳалласидан келган мурожаатчиларнинг муаммоси битта – улар меҳнатсиз даромадга қизиқиб, “молиявий пирамида” домига тушиб қолишган. Пулларини ўз қўллари билан ҳамқишлоғига элтиб беришган, фирибгар ҳамқишлоқ эса уларни алдаб кетган.
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди
Айтилишича, бу “молиявий пирамида”дан жабр кўрганлар – 31 киши, улар даъво қилаётган сумма эса 7,1 миллиард сўмдан зиёд. Албатта, улар бу зарарга ўзлари ҳам айбдорлигини инкор қилмаяпти, шу билан бирга тергов ва суд жараёнлари адолатли ўтказилиб, фирибгарга тегишли мол-мулклар тўлиқ хатланишини сўрашмоқда. Бош прокуратура масъуллари бу борада қонунийлик ва адолат таъминланишини ўз назоратига олди.
Оммавий қабулларда Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарлари 901 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 423 тасига жойида ечим топиб берди. Жумладан, қабуллар жараёнида Бухоро ва Когон шаҳарлари, Ғиждувон, Жондор, Олот, Қоракўл, Пешкў, Вобкент, Ромитан, Когон туманлари судлари ўтказган сайёр суд мажлисларида жами 60 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди.
В зале заседаний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Бухорода мурожаатларга беписанд муносабатда бўлган масъулларнинг 22 нафари ишдан олинди
Бухоро вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 1 нафар шахсни оқлаган бўлса, 47 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди, бир шикоят бўйича суд қарори ижроси тўхтатилди.
Шунингдек, судлар 119 нафар мурожаатчининг аризалари асосида уларга алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариб берилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, 42 нафар вояга етмаган фарзанди бор 27 та оила яраштирилди. Иқтисодий судлар кўриб чиққан 129 та иш бўйича тадбиркорларнинг фойдасига жами 2,1 млрд. сўм ундирилиши белгиланди.
Ички ишлар вазирлиги масъуллари ички ишлар органларига ишга тикланиш ва ишга кириш, суриштирув ва тергов, фуқаролик, паспорт-виза, мол-мулк ёки буюмларни қайтариб олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жазони ижро этиш ва бошқа масалаларга оид 164 та мурожаатни кўриб чиқди. Уларнинг 76 таси жойида ҳал қилинди. Хусусан, 33 нафар шахсларни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш бўйича судларга тақдимнома киритилди, фуқаролиги бўлмаган 24 нафар шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Народная приемная президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2021
Президент халқ қабулхоналарига 2020 йилда бир миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган
Оммавий қабуллар давомида барча соҳа мутасаддиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 79 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 18 нафар фуқарога 1,1 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож 8 та оилага уй-жойини таъмирлаши учун 350 млн. сўмлик қурилиш материаллари олиб берилди, худди шу масалада мурожаат қилган яна 6 нафар фуқарога 110 млн. сўм ажратилди, “темир дафтар”даги 9 та оиланинг талаба фарзандлари олий таълим олиши учун 27,8 сўмлик шартнома тўловлари тўлаб берилди. Мурожаатчиларнинг 106 нафарига шифохонада, 120 нафарига санаторияларда бепул даволаниши учун йўлланмалар ажратилди.
Умумлаштириб айтганда, Бухоро вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда 2 минг 27 нафар мурожаатчининг 2 минг 158 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 765 таси жойида ҳал этилди, 659 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 734 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.
Янгиликлар лентаси
0