https://sputniknews.uz/20210324/rossiyadan-qaytgan-fuqaroda-taqilangan-diniy-materiallar-aniqlandi-17924298.html
Россиядан қайтган фуқарода тақиқланган диний материаллар аниқланди
Россиядан қайтган фуқарода тақиқланган диний материаллар аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида тақиқланган диний материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош
2021-03-24T11:27+0500
2021-03-24T11:27+0500
2021-03-24T11:27+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/584/97/5849715_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_50ebde46eef7b2b98cf9b28f66bb47ea.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида тақиқланган диний материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.Орган ходимлари Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан учиб келган 21 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида рўйхатда турувчи Х.Ф. билан профилактик суҳбат ўтказган. Суҳбат натижасида у Россияда ишлаши давомида террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаши аниқланган. У ўзининг “Xiaomi” ва “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаган. Бундан ташқари, уларни яқин танишларига ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб келган.Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20201202/shlarni-Suriyadagi-terrorchilar-safiga-shish-uchun-zhnatib-kelatgan-shakhs-lga-olindi-15518602.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/584/97/5849715_208:0:1108:675_1920x0_80_0_0_1df70fbd8ade05651650a4cc030a375b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Россиядан қайтган фуқарода тақиқланган диний материаллар аниқланди
Фуқаро ўзининг “Xiaomi” ва “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида тақиқланган диний материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси
хабар берди.
Орган ходимлари Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан учиб келган 21 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида рўйхатда турувчи Х.Ф. билан профилактик суҳбат ўтказган.
Суҳбат натижасида у Россияда ишлаши давомида террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаши аниқланган. У ўзининг “Xiaomi” ва “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаган. Бундан ташқари, уларни яқин танишларига ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.