https://sputniknews.uz/20210324/pandemiya-evropa-uchun-ideal-shtormga-aylanmoqda-17937856.html
Пандемия Европа учун идеал штормга айланмоқда
Пандемия Европа учун идеал штормга айланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова эса “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” билан эмланганини билдирди. У яна
2021-03-24T17:37+0500
2021-03-24T17:37+0500
2021-04-01T16:45+0500
колумнистлар
европа
германия
ангела меркель
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17923417_0:317:3077:2047_1920x0_80_0_0_38d2b3876c8dc8a86fb3f11873f1b37b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова эса “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” билан эмланганини билдирди. У яна бир неча кундан кейин Чумаков номидаги марказ вакцинаси “КовиВак” кенг муомилага чиқарилишини хабар қилди.Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ҳар куни дунё бозоридаги “Спутник V” вакцинасининг ютуқларига оид янги муваффақиятлар хусусида ҳисобот бериб туради. ХХР давлат кенгаши дунёда 100 миллиондан зиёд киши Хитой вакциналари билан эмлангани ҳақида ахборот берди.Москва ва Пекиннинг хотиржам тизимли иши фонида ҳодисалар Ғарбда, айниқса Европада, шунчалик ёқимсиз тус оляптики, уларнинг хусусиятини таърифлаш учун кўпинча ақлга “идеал шторм” ифодаси келади.Европага коронавируснинг учунчи тўлқини ёпирилмоқда. Касалликнинг навбатдаги авж олиши доирасида ҳукуматлар улар учун одатдаги бўлган тартиб бўйича ҳаракат қилмоқда ва локдаунлар жорий этмоқда. Бу ўзи ўзидан аён иккита оқибатларни келтириб чиқаради: миллий иқтисодиётнинг тиклашини учун янги тўсиқ ва жамоатчиликнинг норозилиги. Норозилик ўзининг энг авж палласига чиққан, бундан ҳафта сайин кучайиб бораётган норозилик намойишлари далолат беради. Бу эмлаш инқирозига бориб тақалади.Ўсиб бораётган инқирознинг энг ёрқин намунаси бўлиб, Германиядаги воқеалар хизмат қилиши мумкин. Аутсайдерларнинг ҳамиша муаммолари етарлича бўлган, лекин агар бу маромга етакчи ва ЕСнинг энг яхши мамлакати тушиб қолса, ўйлаб кўриш учун сабаб бор.Ангела Меркель мамлакатдаги локдаунни 18 апрелга қадар узайтирди ва уни Пасха таътиллари кунига қатъийлаштирди. Параллел равишда ГФР Молия вазирлиги Вазирлар маҳкамасига қўшимча бюджет лойиҳасини тақдим этиши лозим, унга кўра 2021-2013 йилларда давлатнинг қўшича қарзлари миқдори тақрибан 142 миллиард еврони ташкил этади. Маблағларнинг катта қисми пандемиядан зарур бўлган бизнес ва коронавирусга қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилади. Германия жамияти раҳбариятнинг саъй-ҳаракатларини унчалик юқори баҳоламаслиги рост. YouGo ижтимоий хизмат сўрови учдан икки немислар федарал ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларини салбий баҳолашини аниқлади, боз устига сўровда иштирок этган 31 фоиз киши ундан “ҳойнаҳой рози эмас”, 34 фоизи эса “жуда норози”.Айтганча, соғлиқ сақлаш вазири Йенс Шпаннинг иши жуда ёмон баҳоланмоқда: унинг антирейтинги деярли 70 фоизга етган.Охиргиси ғалати кўриниши мумкин. Германия тиббиёти ҳатто пандемия инқирозининг энг оғир даврларида ўзининг муносиб томони билан кўрсатди. Аммо немисларнинг норозилиги нафақат соғлиқни сақлаш тизими иши, балки порахўрлик билан ҳам боғлиқ. Шпан ҳукмрон партия атрофида авж олаётган жанжаллардан бирининг марказида. Маълум бўлишича, унинг вазирлиги ўтган йили ярим миллиондан зиёд ҳимоя ниқобларини амалдорнинг эри юқори лавозимни эгаллаган фирмадан харид қилган. Ва бу юқори лавозимли бир жинсли жуфтлик атрофидаги ягона шубҳали воқеа эмас.2020 йил ёзида эр-эрлар архитектура ёдгорлиги бўлган ҳашаматли вилла сотиб олишди. Журналистлар харид қилиш учун кредитнинг асосий қисми уларга Шпан бир неча йил илгари раҳбарият таркибига кирган банк томонидан тақдим этилганининг тагига етишди. Ўшанда ОАВда шов-шув кўтарилди, вазир уларнинг оғзини ёпишга уринди, суд орқали улар кўчмас мулк учун тўлаган аниқ суммани чоп этишини тақиқлади ва бу шахсий иш деб туриб олди. Аммо куни кеча у бу масалада енгилди – “Spiegel” журнали маълумотларига кўра, харид қилинган вилланинг нархи 4,125 миллион евро.Германия федерал сайловларига қадар ярим йил қолган. Шундай экан нега бундай муҳитда таҳлилчилар Ангела Меркель партиядошининг истиқболларини унчалик яхши баҳолашмаётгани тушунарли.Бироқ санаб ўтилганлар камлик қилгандек, мана энди ГФР – умуман ЕИ сингари – кутилган бўлишига қарамай, янги ҳамлага дуч келди. Европача эмлаш сиёсати ўзининг жамоатчиликнинг кескин ишончсизлиги тариқасидаги меваларини берди. Биринчи навбатда бу, албатта, “AstraZeneca”. Ўша YouGo ижтимоий хизмат сўрови натижаларига кўра, инглиз-швед вакцинасини фақат 32 фоиз немислар хавфсиз деб ҳисоблашаркан. Франция, Испания ва Италияда ҳам шунга ўхшаш натижалар. Польша ҳукумати эса расман мамлакатнинг 70 фоиз аҳолиси бу вакцина билан эмланишдан бош тортаётганини маълум қилди.Эмлангандан сўнг кўплаб ўлим ҳолатлари ва сўнгги воқеалар ортидан бошқа бир нарсани кутиш қийин эди, ҳукуматларининг ҳовлиқмаликлари вазиятни ёмонлаштиради, холос. Айрим мамлакатлар харид қилинган дозалардан халос бўлмоқда, лекин Брюссель ЕИдан тиббиёт воситалари экспортига тақиқ қўйиш билан таҳдид қилмоқда.Европа дори воситалари агентлиги вакцинадан фойдаланиш ва тромбоз ҳолатлари ўртасидаги боғлиқни топмади. Бироқ буни бирданига иккита бир биридан мустақил бўлган тадқиқот гуруҳи – Норвегия ва Германияда аниқлади. Энди эса АҚШ аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти унда “AstraZeneca” қовурилаётган гулханга мой септи. Институт фармкомпания ўз ишланмалари натижалари ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этган бўлиши мумкинлигини айтди.Кўриниб турибдики, шунга ўхшаш ихтилофларнинг асосий якуни нафақат аниқ бир препаратга, балки ўзини ўтга чўққа ураётган расмий тузилмаларга бўлган ишонч тушиб кетиши бўлади.Эскидан нақл бор: тинч даврда югураётган генерал кулгуга, ҳарбийлар эса ваҳимага сабаб бўлади. Давлат бошқармасига нисбатан бу кузатув унчалик тўғри эмас. Инқироз вазиятида изчил ва сиртдан тинч ўтказилаётган нотўғри қарорлар ҳатто маъсул шахсларнинг саросималиги ва ўз ишининг устаси эмаслигини кўрсатишга қараганда камроқ зарар етказиша қодир.Устига устак бу қоиданинг истисноси бор. Хатолик аён бўлиб турганда уни йўқлигини зўр бериб айтиб, алдаш унчалик донолик эмас. Аммо Европа Иттифоқи Ангела Меркель, Италия бош вазири ва бошқа Европа давлатлари етакчиларининг уларнинг мамлакатлари “Спутник V” вакцинасини харид қилишлари мумкинликлари ҳақидаги баёнотидан сўнг ички бозор масалалари бўйича еврокомиссар Терри Бретон ЕИга Россия вакцинаси керак бўлмаслигини айтганда бу кўлмакка ўтириб олиш имкониятини қўлдан чиқармади.
https://sputniknews.uz/20210324/putin-covid-19ga-qarshi-emlandi-17925508.html
https://sputniknews.uz/20210316/astrazeneca-17780345.html
https://sputniknews.uz/20210323/frantsiya-astrazeneca-17909680.html
https://sputniknews.uz/20210317/astrazeneca-17816387.html
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17923417_162:0:2891:2047_1920x0_80_0_0_812f6508e6a6a87e089de4aff7faf692.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
колумнистлар, европа, германия, ангела меркель, covid-19 умумжаҳон пандемияси
колумнистлар, европа, германия, ангела меркель, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Пандемия Европа учун идеал штормга айланмоқда
17:37 24.03.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Кеча Владимир Путин COVID-19га қарши Россия вакциналаридан бири билан эмланди. Кремль президент айнан қайси вакцинани танлаганига ойдинлик киритмаяпти.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова эса “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” билан эмланганини билдирди. У яна бир неча кундан кейин Чумаков номидаги марказ вакцинаси “КовиВак” кенг муомилага чиқарилишини хабар қилди.
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ҳар куни дунё бозоридаги “Спутник V” вакцинасининг ютуқларига оид янги муваффақиятлар хусусида ҳисобот бериб туради.
ХХР давлат кенгаши дунёда 100 миллиондан зиёд киши Хитой вакциналари билан эмлангани ҳақида ахборот берди.
Москва ва Пекиннинг хотиржам тизимли иши фонида ҳодисалар Ғарбда, айниқса Европада, шунчалик ёқимсиз тус оляптики, уларнинг хусусиятини таърифлаш учун кўпинча ақлга “идеал шторм” ифодаси келади.
Европага коронавируснинг учунчи тўлқини ёпирилмоқда. Касалликнинг навбатдаги авж олиши доирасида ҳукуматлар улар учун одатдаги бўлган тартиб бўйича ҳаракат қилмоқда ва локдаунлар жорий этмоқда. Бу ўзи ўзидан аён иккита оқибатларни келтириб чиқаради: миллий иқтисодиётнинг тиклашини учун янги тўсиқ ва жамоатчиликнинг норозилиги. Норозилик ўзининг энг авж палласига чиққан, бундан ҳафта сайин кучайиб бораётган норозилик намойишлари далолат беради. Бу эмлаш инқирозига бориб тақалади.
Ўсиб бораётган инқирознинг энг ёрқин намунаси бўлиб, Германиядаги воқеалар хизмат қилиши мумкин. Аутсайдерларнинг ҳамиша муаммолари етарлича бўлган, лекин агар бу маромга етакчи ва ЕСнинг энг яхши мамлакати тушиб қолса, ўйлаб кўриш учун сабаб бор.
Ангела Меркель мамлакатдаги локдаунни 18 апрелга қадар узайтирди ва уни Пасха таътиллари кунига қатъийлаштирди. Параллел равишда ГФР Молия вазирлиги Вазирлар маҳкамасига қўшимча бюджет лойиҳасини тақдим этиши лозим, унга кўра 2021-2013 йилларда давлатнинг қўшича қарзлари миқдори тақрибан 142 миллиард еврони ташкил этади. Маблағларнинг катта қисми пандемиядан зарур бўлган бизнес ва коронавирусга қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилади.
Германия жамияти раҳбариятнинг саъй-ҳаракатларини унчалик юқори баҳоламаслиги рост. YouGo ижтимоий хизмат сўрови учдан икки немислар федарал ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларини салбий баҳолашини аниқлади, боз устига сўровда иштирок этган 31 фоиз киши ундан “ҳойнаҳой рози эмас”, 34 фоизи эса “жуда норози”.
Айтганча, соғлиқ сақлаш вазири Йенс Шпаннинг иши жуда ёмон баҳоланмоқда: унинг антирейтинги деярли 70 фоизга етган.
Охиргиси ғалати кўриниши мумкин. Германия тиббиёти ҳатто пандемия инқирозининг энг оғир даврларида ўзининг муносиб томони билан кўрсатди. Аммо немисларнинг норозилиги нафақат соғлиқни сақлаш тизими иши, балки порахўрлик билан ҳам боғлиқ. Шпан ҳукмрон партия атрофида авж олаётган жанжаллардан бирининг марказида. Маълум бўлишича, унинг вазирлиги ўтган йили ярим миллиондан зиёд ҳимоя ниқобларини амалдорнинг эри юқори лавозимни эгаллаган фирмадан харид қилган.
Ва бу юқори лавозимли бир жинсли жуфтлик атрофидаги ягона шубҳали воқеа эмас.
2020 йил ёзида эр-эрлар архитектура ёдгорлиги бўлган ҳашаматли вилла сотиб олишди. Журналистлар харид қилиш учун кредитнинг асосий қисми уларга Шпан бир неча йил илгари раҳбарият таркибига кирган банк томонидан тақдим этилганининг тагига етишди. Ўшанда ОАВда шов-шув кўтарилди, вазир уларнинг оғзини ёпишга уринди, суд орқали улар кўчмас мулк учун тўлаган аниқ суммани чоп этишини тақиқлади ва бу шахсий иш деб туриб олди. Аммо куни кеча у бу масалада енгилди – “Spiegel” журнали маълумотларига кўра, харид қилинган вилланинг нархи 4,125 миллион евро.
Германия федерал сайловларига қадар ярим йил қолган. Шундай экан нега бундай муҳитда таҳлилчилар Ангела Меркель партиядошининг истиқболларини унчалик яхши баҳолашмаётгани тушунарли.
Бироқ санаб ўтилганлар камлик қилгандек, мана энди ГФР – умуман ЕИ сингари – кутилган бўлишига қарамай, янги ҳамлага дуч келди. Европача эмлаш сиёсати ўзининг жамоатчиликнинг кескин ишончсизлиги тариқасидаги меваларини берди. Биринчи навбатда бу, албатта, “AstraZeneca”. Ўша YouGo ижтимоий хизмат сўрови натижаларига кўра, инглиз-швед вакцинасини фақат 32 фоиз немислар хавфсиз деб ҳисоблашаркан. Франция, Испания ва Италияда ҳам шунга ўхшаш натижалар. Польша ҳукумати эса расман мамлакатнинг 70 фоиз аҳолиси бу вакцина билан эмланишдан бош тортаётганини маълум қилди.
Эмлангандан сўнг кўплаб ўлим ҳолатлари ва сўнгги воқеалар ортидан бошқа бир нарсани кутиш қийин эди, ҳукуматларининг ҳовлиқмаликлари вазиятни ёмонлаштиради, холос. Айрим мамлакатлар харид қилинган дозалардан халос бўлмоқда, лекин Брюссель ЕИдан тиббиёт воситалари экспортига тақиқ қўйиш билан таҳдид қилмоқда.
Европа дори воситалари агентлиги вакцинадан фойдаланиш ва тромбоз ҳолатлари ўртасидаги боғлиқни топмади. Бироқ буни бирданига иккита бир биридан мустақил бўлган тадқиқот гуруҳи – Норвегия ва Германияда аниқлади. Энди эса АҚШ аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти унда “AstraZeneca” қовурилаётган гулханга мой септи. Институт фармкомпания ўз ишланмалари натижалари ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этган бўлиши мумкинлигини айтди.
Кўриниб турибдики, шунга ўхшаш ихтилофларнинг асосий якуни нафақат аниқ бир препаратга, балки ўзини ўтга чўққа ураётган расмий тузилмаларга бўлган ишонч тушиб кетиши бўлади.
Эскидан нақл бор: тинч даврда югураётган генерал кулгуга, ҳарбийлар эса ваҳимага сабаб бўлади. Давлат бошқармасига нисбатан бу кузатув унчалик тўғри эмас. Инқироз вазиятида изчил ва сиртдан тинч ўтказилаётган нотўғри қарорлар ҳатто маъсул шахсларнинг саросималиги ва ўз ишининг устаси эмаслигини кўрсатишга қараганда камроқ зарар етказиша қодир.
Устига устак бу қоиданинг истисноси бор. Хатолик аён бўлиб турганда уни йўқлигини зўр бериб айтиб, алдаш унчалик донолик эмас. Аммо Европа Иттифоқи Ангела Меркель, Италия бош вазири ва бошқа Европа давлатлари етакчиларининг уларнинг мамлакатлари “Спутник V” вакцинасини харид қилишлари мумкинликлари ҳақидаги баёнотидан сўнг ички бозор масалалари бўйича еврокомиссар Терри Бретон ЕИга Россия вакцинаси керак бўлмаслигини айтганда бу кўлмакка ўтириб олиш имкониятини қўлдан чиқармади.