Марказий Осиёда фуқаросизлик муаммосини тугатиш масалалари муҳокама этилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг тегишли давлат органларининг фуқаролиги йўқ шахслар масалалари билан шуғулланадиган идоралари вакиллари иштирок этишади
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. 26 март куни Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёда фуқаролиги йўқ шахслар сонини камайтириш ва бу муаммонинг олдини олишга бағишланган минтақавий давра суҳбати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ матбуот-хизмати хабар берди.
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2017
Фуқаролиги бўлмаган 100дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди
Онлайн-муҳокама БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган Ўзбекистон президентининг ташаббусларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш, шунингдек БМТ Бош котиби Антони Гутерришнинг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўришга чақириғини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг тегишли давлат органларининг фуқаролиги йўқ шахслар масалалари билан шуғулланадиган идоралари вакиллари, шу жумладан, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, давлат миграцияси ва рўйхатга олиш хизматлари, Давлат статистика қўмиталари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштироки кутилмоқда.
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди
Давра суҳбатининг мақсади фуқаросизлик масаласини камайтириш ва олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартларни қайта кўриб чиқиш, фуқароликсизликни тугатиш бўйича #IBelong глобал кампанияси доирасида Марказий Осиёда фуқаросизликн йўқ қилишга қаратилган умумий тараққиётни баҳолаш, Олий даражадаги натижаларни кўриб чиқиш.
Минтақадаги илғор тажрибалар ва муҳим ютуқлар билан ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек мавжуд камчиликлар ва зарур қонунчиликдаги ўзгартиришларни муҳокама қилиш, замонавий даражага тўғри келмайдиган амалиётларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0