Фуқаролиги бўлмаган 100дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида доимий истиқомат қиладиган 118 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда доимий яшовчи 118 киши, хусусан Тошкентда доимий яшайдиган 43 киши Ўзбекистон фуқаролигини олди.

Ўзбекистон фуқаросининг паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев яна юз нафарча одамни фуқароликка қабул қилди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПФ-5155 сонли фармони талабларига асосан, республикада доимий яшовчи 118 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга мамлакат фуқаролиги берилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг ташаббуси билан қирқ уч нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортларини тантанали равишда оммавий ахборот воситаларида ёритилган ҳолда топширилиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0