АҚШда яна оммавий қотиллик юз берди

© AFP 2023 / JASON CONNOLLYСтрельба в Колорадо
Стрельба в Колорадо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
АҚШда оммавий қотилликлар яна содир бўла бошлади. Бу сафар Денвердаги супермаркетда 10 киши отиб ўлдирилди. Полиция 1 кишини ҳибсга олган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида 22 март куни оммавий қотиллик юз берди. Қуролланган қотил душанба куни шаҳар марказида жойлашган гавжум King Soopers супермаркетига ҳужум уюштирди.
Сепермаркет парковкасида ва магазин ичида 10 киши отиб ўлдирилган. Улар орасида воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган 51 ёшли полиция ходими – Эрик Талли ҳам бор.
Ушбу оммавий қотилликда айбланаётган бир киши яраланган ва қўлга олинган. Шатат полицияси ҳозирча унинг исмини ошкор қилгани йўқ. Шунингдек полиция қурбонлар шахсини ҳам очиқлагани йўқ.
Ушбу ҳужум Колорадо штати аҳолисини ларзага солди. Чунки бир неча йил олдин бу ерда 2та даҳшатли ҳужумлар амалга оширилган эди. 1999 йилда Колумбайн ўрта мактабидаги оммавий қотиллик ва 2012 йилда Аврора кинотеатрига уюштирилган ҳужум ҳали ҳам барчанинг эсида.
Сотрудники правоохранительных органов на месте преступления у spa салона, 16 марта 2021 года, в Атланте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
АҚШда 21-ёшли фуқаро 8 кишини отиб ўлдирди
АҚШда бу йил сўнгги маротаба оммавий қотиллик 16 март куни содир бўлган эди, ўшанда Атланта штатида оқ танли 3та СПА салонга бостириб кириб 8 нафар осиёлик ишчиларни отиб ўлдирган эди.
Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда АҚШда осиёликларга нисбатан амалга оширилаётга ҳужумлар сони кескин ошган. Айниқса 2020 йилнинг март ойидан бошлаб.
Эслатиб ўтамиз, Коронавирус пандемияси бошланганида АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу пандемия келиб чиқишида тўғридан - тўғри Хитойни айблаган, коронавирусни "хитой вируси" деб атаган эди. Шундан сўнг бутун АҚШ бўйлаб осиёликларга нисбатан тажовузлар сони ошган ва улар бугунга қадар давом этиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0