Тошкентда болалар орасида коронавирус билан касалланиш 20 фоизга кўпайди – Отабеков

© Sputnik / Рамиз БахтияровАллея на Ганге
Аллея на Ганге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган йилги Тошкент шаҳридаги умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида болаларнинг коронавирус билан касалланиши улуши ортяпти. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугун карантин қоидаларини ўтган йилгидек қатъий ва кескин даражада қайта тиклашга бирор асос йўқ. Сабаби касалланиш кўрсаткичлари сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келган. Ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмас.
Негаки касалланиш Тошкент ҳудуди кўпроқ қайд этилаяпти. Бу ҳудудда ҳам болалар улуши ортяпти. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетди.
Нурмат Отабеков
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари
Отабеков шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилганини таъкидлади. Ҳозир таътил давом этаяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштирилган.
“Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз”, - дея қўшимча қилди у.
Пробирка с кровью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Тошкентда COVID-19 кенг тарқалиши сабаблари санаб ўтилди
СВВ вакили карантин ҳали бекор қилинмагани, энг муҳим ва бирламчи ҳимоя усуллари ҳамон амалда эканини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0