https://sputniknews.uz/20210319/zamonaviy-echimlar-takhiatosh-ies-anday-modernizatsiya-ilindi-17850625.html
Замонавий ечимлар. "Тахиатош" ИЭС қандай модернизация қилинди
Замонавий ечимлар. "Тахиатош" ИЭС қандай модернизация қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан 17-18 март кунлари Қорақалпоғистондаги "Тахиатош" иссиқлик электр станциясига икки кунлик
2021-03-19T13:40+0500
2021-03-19T13:40+0500
2021-03-19T13:40+0500
иқтисод
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17824236_0:789:2048:1941_1920x0_80_0_0_81614ba46b17962a819dce2f0fefc9e8.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан 17-18 март кунлари Қорақалпоғистондаги "Тахиатош" иссиқлик электр станциясига икки кунлик пресс тур ташкил этилди ва унда маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этишди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Пресс турнинг биринчи куни “Электр энергетика соҳасини ОАВда ёритишнинг самарали механизмлари” мавзусидаги семинар-тренинг билан бошланди. Тренинг давомида "Тахиатош" иссиқлик электр станциясида 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш" инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиш босқичлари, электр энергия ишлаб чиқариш жараёни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли ва узлуксиз электр ва иссиқлик энергияси етказиб бериш тизими, соҳани ОАВда ёритиш принциплари юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Иссиқлик электр станциясида қурилиш ишлари замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилган. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан қурилиш-монтаж ишлари 100 фоизга бажарилган. Ўрнатилган ГТ (газ турбинаси) ва БТ (буғ турбинаси) асосий ускуналари Американинг GE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган."Тахиатош" ИЭС раҳбари Фахриддин Халиллаев ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳақида гапирар экан, "Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлаш, электр ва иссиқлик энергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ёқилғи ресурсларини тежаш ҳамда улардан самарали фойдаланишдан иборат", дея таъкидлади.Унинг айтишича, агар илгари 1 кВт/соат электроэнергияни ишлаб чиқиш учун 430 гр газ сарфланган бўлса, айни вақтда янги технологиялар туфайли сарфланаётган газ миқдори 250 гр.ни ташкил этмоқда (газнинг қарийб 40 %и тежаб қолинмоқда). Таъкидлаш жоизки, янги жорий этилаётган иккита буғ-газ қурилмасининг ишга тушиши билан станциянинг техник-иқтисодий кўрсатгичлари қуйидагича бўлади:- станциянинг ўрнатилган қуввати 730 МВт дан 1000 МВт гача ошади;- йиллик ишлаб чиқариладиган электр энергия миқдори 3,0 млрд. кВт.соатдан 3,6 млрд. кВт. соатгача ошади;- 1 кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган шартли ёқилғи миқдори 170,36гр/кВт.соатга камаяди, бу билан бир йилда 488,6 млн. м3 табиий газ тежалишига эришилади; - йиллик сув сарфи 293 млн. м3га камаяди ва йилига 159 млн. м3ни ташкил қилади;- азот оксиди чиқиндиси 3,5 баробар камаяди;- атмосферага чиқадиган ялпи чиқиндилар 5,1 баробар, йилига 3056,674 тоннага камаяди;- ИЭС чиқиндилари билан атмосферани ифлослантириш даражаси 3,2 баробар камаяди;- асосий парник гази - СО2 чиқиндилари йилига 972216,22 тоннага қисқаради;- парракли градирняда совутиладиган техник сув таъминотининг айланма тизимини қўллаш ҳисобига Сууенли каналига ташланадиган термал сувлари қисқаради.- қўшимча янги иш жойлари ташкил этилиб, 100 та ишчи ва хизматчилар иш билан таъминланади.Лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 300 миллион АҚШ доллари Осиё тараққиёт банкининг инвестиция маблағлари, 230,7 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари, 27,3 миллион АҚШ доллар "Ўзбекэнерго" маблағлари ва 120,2 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани қўллаб-қувватлашдаги улуши ҳисобланади.Халиллаев журналистлар билан мулоқотда электр энергиясини ишлаб чиқариш машаққатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди."Қандай жараёнларда ишлаб чиқарилади... Бу осонмас. Қирқ беш даража совуқда ҳам, жазирама иссиқда ҳам ходимларимиз тиним билмай меҳнат қилишади. Жуда катта маблағ сарф қилинади электр энергиясини ишлаб чиқариш учун, бу маблағлар хориждан қарз сифатида олинган. Шу боис, биз электр энергиясининг қадрига етишимиз керак", - деб хулоса қилди "Тахиатош" иссиқлик электр станцияси раҳбари.
https://sputniknews.uz/20210301/iriziston-zbekistondan-elektr-energiyasini-import-ilmochi-16101015.html
https://sputniknews.uz/20210222/Takhiatosh-IES-ikkinchi-bu-gaz-urilmasi-tli-uvvat-bilan-ishga-tushdi-16057004.html
https://sputniknews.uz/20210317/17812957.html
https://sputniknews.uz/20210318/taxiatosh-17826652.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17824236_0:597:2048:2133_1920x0_80_0_0_b21f9aa5ab7fd169d027dde7d729a759.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, электр энергияси
иқтисод, электр энергияси
Замонавий ечимлар. "Тахиатош" ИЭС қандай модернизация қилинди
Янги модернизация қилинган, умумий қиймати сал кам 700 миллион АҚШ доллари бўлган "Тахиатош" ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлайди
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан 17-18 март кунлари Қорақалпоғистондаги "Тахиатош" иссиқлик электр станциясига икки кунлик пресс тур ташкил этилди ва унда маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этишди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Пресс турнинг биринчи куни “Электр энергетика соҳасини ОАВда ёритишнинг самарали механизмлари” мавзусидаги семинар-тренинг билан бошланди.
Тренинг давомида "Тахиатош" иссиқлик электр станциясида 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш" инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиш босқичлари, электр энергия ишлаб чиқариш жараёни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли ва узлуксиз электр ва иссиқлик энергияси етказиб бериш тизими, соҳани ОАВда ёритиш принциплари юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Иссиқлик электр станциясида қурилиш ишлари замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилган.
Бугунги кунда бош пудратчи томонидан қурилиш-монтаж ишлари 100 фоизга бажарилган. Ўрнатилган ГТ (газ турбинаси) ва БТ (буғ турбинаси) асосий ускуналари Американинг GE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
"Тахиатош" ИЭС раҳбари Фахриддин Халиллаев ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳақида гапирар экан, "Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлаш, электр ва иссиқлик энергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ёқилғи ресурсларини тежаш ҳамда улардан самарали фойдаланишдан иборат", дея таъкидлади.
Унинг айтишича, агар илгари 1 кВт/соат электроэнергияни ишлаб чиқиш учун 430 гр газ сарфланган бўлса, айни вақтда янги технологиялар туфайли сарфланаётган газ миқдори 250 гр.ни ташкил этмоқда (газнинг қарийб 40 %и тежаб қолинмоқда).
Таъкидлаш жоизки, янги жорий этилаётган иккита буғ-газ қурилмасининг ишга тушиши билан станциянинг техник-иқтисодий кўрсатгичлари қуйидагича бўлади:
- станциянинг ўрнатилган қуввати 730 МВт дан 1000 МВт гача ошади;
- йиллик ишлаб чиқариладиган электр энергия миқдори 3,0 млрд. кВт.соатдан 3,6 млрд. кВт. соатгача ошади;
- 1 кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган шартли ёқилғи миқдори 170,36гр/кВт.соатга камаяди, бу билан бир йилда 488,6 млн. м3 табиий газ тежалишига эришилади;
- йиллик сув сарфи 293 млн. м3га камаяди ва йилига 159 млн. м3ни ташкил қилади;
- азот оксиди чиқиндиси 3,5 баробар камаяди;
- атмосферага чиқадиган ялпи чиқиндилар 5,1 баробар, йилига 3056,674 тоннага камаяди;
- ИЭС чиқиндилари билан атмосферани ифлослантириш даражаси 3,2 баробар камаяди;
- асосий парник гази - СО2 чиқиндилари йилига 972216,22 тоннага қисқаради;
- парракли градирняда совутиладиган техник сув таъминотининг айланма тизимини қўллаш ҳисобига Сууенли каналига ташланадиган термал сувлари қисқаради.
- қўшимча янги иш жойлари ташкил этилиб, 100 та ишчи ва хизматчилар иш билан таъминланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 300 миллион АҚШ доллари Осиё тараққиёт банкининг инвестиция маблағлари, 230,7 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари, 27,3 миллион АҚШ доллар "Ўзбекэнерго" маблағлари ва 120,2 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани қўллаб-қувватлашдаги улуши ҳисобланади.
Халиллаев журналистлар билан мулоқотда электр энергиясини ишлаб чиқариш машаққатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Қандай жараёнларда ишлаб чиқарилади... Бу осонмас. Қирқ беш даража совуқда ҳам, жазирама иссиқда ҳам ходимларимиз тиним билмай меҳнат қилишади. Жуда катта маблағ сарф қилинади электр энергиясини ишлаб чиқариш учун, бу маблағлар хориждан қарз сифатида олинган. Шу боис, биз электр энергиясининг қадрига етишимиз керак", - деб хулоса қилди "Тахиатош" иссиқлик электр станцияси раҳбари.