https://sputniknews.uz/20210319/oraalpoistonda-orzu-darakhti-blgan-uskunaga-rmol-rniga-nioblarni-bolab-ketishmoda-17846702.html
Қорақалпоғистонда "орзу дарахти" бўлган ускунага рўмол ўрнига ниқобларни боғлаб кетишмоқда
Қорақалпоғистонда "орзу дарахти" бўлган ускунага рўмол ўрнига ниқобларни боғлаб кетишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Коронавирус пандемияси сайёҳлар урф-одатларига ҳам ўзгаришларни олиб кирди.
2021-03-19T11:38+0500
2021-03-19T11:38+0500
2021-03-19T11:38+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ниқоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/13/17845475_0:255:2735:1793_1920x0_80_0_0_03b9c593605ebd5ca68a96cc0975c68d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Коронавирус пандемияси сайёҳлар урф-одатларига ҳам ўзгаришларни олиб кирди. Гап Нукусдан 43 км масофадаги табиий ясси тепаликнинг чўққисида жойлашган қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Шилпиқ-қалъа ҳақида бормоқда. Шилпиқ-қалъада тумандаги энг баланд тушов ўрнатилган бўлиб, геодезик пирамида аллақачон сайёҳлар учун "орзу дарахти" вазифасини ўтаб келаётган эди. У бутунлай матолардан кесилган тасмалар билан қопланган: маҳаллий аҳоли ва туристлар уларни бахт ва омад тилаб боғлаганлар.Бироқ ҳозирда пирамидани ранго-ранг шахсий ҳимоя воситалари - тиббиёт ниқоблари "безаб" турганини кўриш мумкин.Маҳаллий аҳоли сайёҳларнинг ушбу ускунага ниқоб боғлаб кетаётганини қуйидагича тушунтиради: ушбу арт-объект "Орзу дарахти" деб номлангани учун ҳам, сайёҳлар коронавирус пандемияси тезроқ тугашини ният қилиб, унга ниқобларни боғлаб кетаётган бўлишлари мумкин. Бироқ пирамидага боғланган ниқобларнинг аксарият қисми - ишлатилганлигини кўриш мумкин. Sputnik мухбири билан суҳбатда мутахассис фойдаланилган ниқобларни бундай жойларга боғламаслик, балки уларни эҳтиёткорлик билан утилизация қилиш лозимлигини айтади. Негаки ниқобларда вирус парчалари сақланиб қолиши мумкин.Шу боис, фойдаланилган ниқобларни алоҳида целлофан пакетга жойлаб, чиқинди учун мўлжалланган контейнерларга ташлаган маъқул. Сабаби, синтетик материаллардан тайёрланган ниқоблар юз йиллар давомида ҳам чириб йўқ бўлмайди.Маълумот учун: мазкур қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Даҳмий Чилпиқ (Шилпиқ, Чилпиқ-қалъа) ёши 2200 йилдан ортиқ. Чилпиқ - бу 15 метр баландликдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора. Миноранинг асос қисмидан дарё томон йўлак тушган. Минора ва унинг атрофида лой тахтачалар ва тош оссуарилар топилган бўлиб, уларнинг айримлари бугун Нукус ва Тошкентдаги музейларда сақланиб келинмоқда. II-IV асрларда зардуштлар даҳмаси сифатида қад ростлаган бўлса, IX-XI асрларда маҳаллий аҳоли ундан хабар минораси сифатида фойдаланган.Бу ерларга арабларнинг келиши (VII аср) биланоқ, минора қайта қурилган, сўнгра, IX-X асрларда Қадимий Хоразмнинг гуллаган вақтларида яна таъмирланган. Бир қатор тадқиқотчи олимларнинг фикрича, хоразмликлар Чилпиқдан Хоразмшоҳлар давлатининг бошқа қалъалари билан бир қаторда хабар етказиш ва мудофаа минораси сифатида фойдаланишган. Чилпиқ Қорақалпоғистоннинг ёрқин ёдгорликларидан бири ҳисобланиб, ҳатто республика гербида ҳам унинг тасвири акс эттирилган.
https://sputniknews.uz/20210315/zamin-fond-17753498.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/13/17845475_1:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_bfe74e60cbcf49b6c8b2efaafe1c3dfa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ниқоб
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ниқоб
Қорақалпоғистонда "орзу дарахти" бўлган ускунага рўмол ўрнига ниқобларни боғлаб кетишмоқда
Гап Нукусдаги ёши 2200 йилдан ортиқ бўлган Шилпиқ-қалъа ҳақида бормоқда. Қалъа устидаги пирамида шаклидаги темир ускунага сайёҳлар азалдан яхши ният билан турли ленталар ёки дастрўмолларни боғлаб кетишар эди.
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Коронавирус пандемияси сайёҳлар урф-одатларига ҳам ўзгаришларни олиб кирди.
Гап Нукусдан 43 км масофадаги табиий ясси тепаликнинг чўққисида жойлашган қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Шилпиқ-қалъа ҳақида бормоқда.
Шилпиқ-қалъада тумандаги энг баланд тушов ўрнатилган бўлиб, геодезик пирамида аллақачон сайёҳлар учун "орзу дарахти" вазифасини ўтаб келаётган эди. У бутунлай матолардан кесилган тасмалар билан қопланган: маҳаллий аҳоли ва туристлар уларни бахт ва омад тилаб боғлаганлар.
Бироқ ҳозирда пирамидани ранго-ранг шахсий ҳимоя воситалари - тиббиёт ниқоблари "безаб" турганини кўриш мумкин.
Маҳаллий аҳоли сайёҳларнинг ушбу ускунага ниқоб боғлаб кетаётганини қуйидагича тушунтиради: ушбу арт-объект "Орзу дарахти" деб номлангани учун ҳам, сайёҳлар коронавирус пандемияси тезроқ тугашини ният қилиб, унга ниқобларни боғлаб кетаётган бўлишлари мумкин.
Бироқ пирамидага боғланган ниқобларнинг аксарият қисми - ишлатилганлигини кўриш мумкин. Sputnik мухбири билан суҳбатда мутахассис фойдаланилган ниқобларни бундай жойларга боғламаслик, балки уларни эҳтиёткорлик билан утилизация қилиш лозимлигини айтади. Негаки ниқобларда вирус парчалари сақланиб қолиши мумкин.
Шу боис, фойдаланилган ниқобларни алоҳида целлофан пакетга жойлаб, чиқинди учун мўлжалланган контейнерларга ташлаган маъқул. Сабаби, синтетик материаллардан тайёрланган ниқоблар юз йиллар давомида ҳам чириб йўқ бўлмайди.
Маълумот учун: мазкур қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Даҳмий Чилпиқ (Шилпиқ, Чилпиқ-қалъа) ёши 2200 йилдан ортиқ. Чилпиқ - бу 15 метр баландликдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора.
Миноранинг асос қисмидан дарё томон йўлак тушган. Минора ва унинг атрофида лой тахтачалар ва тош оссуарилар топилган бўлиб, уларнинг айримлари бугун Нукус ва Тошкентдаги музейларда сақланиб келинмоқда. II-IV асрларда зардуштлар даҳмаси сифатида қад ростлаган бўлса, IX-XI асрларда маҳаллий аҳоли ундан хабар минораси сифатида фойдаланган.
Бу ерларга арабларнинг келиши (VII аср) биланоқ, минора қайта қурилган, сўнгра, IX-X асрларда Қадимий Хоразмнинг гуллаган вақтларида яна таъмирланган. Бир қатор тадқиқотчи олимларнинг фикрича, хоразмликлар Чилпиқдан Хоразмшоҳлар давлатининг бошқа қалъалари билан бир қаторда хабар етказиш ва мудофаа минораси сифатида фойдаланишган. Чилпиқ Қорақалпоғистоннинг ёрқин ёдгорликларидан бири ҳисобланиб, ҳатто республика гербида ҳам унинг тасвири акс эттирилган.