https://sputniknews.uz/20210315/zamin-fond-17753498.html
Бухоро ва Қорақалпоғистондаги 30 та мактаб ичимлик суви билан таъминланади
Бухоро ва Қорақалпоғистондаги 30 та мактаб ичимлик суви билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
2 йил ичида Zamin фонди ва ЮНИСЕФ ҳамкорликда Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги 30 та мактабни ичимлик суви билан таъминлайди. 15.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-15T12:46+0500
2021-03-15T12:46+0500
2021-03-15T13:13+0500
жамият
қорақалпоғистон
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17753088_0:143:1500:987_1920x0_80_0_0_4f09b4c66556da6f224e1801ec390649.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Zamin фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бухоро вилоятидаги таълим ва ижтимоий соҳада фонд лойиҳалари амалга оширилаётган муассасаларга ташриф буюрди.“Умумтаълим мактабларда сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида биринчи лойиҳа амалга оширилди. Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги 11-мактабда сув таъминоти ва санитария тизими яратилди. Бу учун махсус қудуқ бурғуланди, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилди, гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилди ва сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилди.Кейинги икки йил давомида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 30 та умумтаълим мактабларида ичимлик сув таъминоти ва санитария тизимини яратиш, шунингдек, ўқувчилар учун санитария ва гигиена бўйича маърифий дарслар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда ижтимоий муассасаларни сув билан таъминлаш ва санитария-тозалаш концепцияси ишлаб чиқилади. Мазкур ташаббус UNICEF билан ҳамкорликда амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20200601/Zamin-fondi-eshitish-obiliyati-zaif-bolalar-uchun-yangi-dastur-tadim-etdi-14266230.html
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17753088_98:0:1414:987_1920x0_80_0_0_97e59158e28b1aa74af49c82dd2847aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қорақалпоғистон, бухоро вилояти
жамият, қорақалпоғистон, бухоро вилояти
Бухоро ва Қорақалпоғистондаги 30 та мактаб ичимлик суви билан таъминланади
12:46 15.03.2021 (янгиланди: 13:13 15.03.2021) 2 йил ичида Zamin фонди ва ЮНИСЕФ ҳамкорликда Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги 30 та мактабни ичимлик суви билан таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Zamin фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бухоро вилоятидаги таълим ва ижтимоий соҳада фонд лойиҳалари амалга оширилаётган муассасаларга ташриф буюрди.
“Умумтаълим мактабларда сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида биринчи лойиҳа амалга оширилди. Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги 11-мактабда сув таъминоти ва санитария тизими яратилди. Бу учун махсус қудуқ бурғуланди, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилди, гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилди ва сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилди.
Кейинги икки йил давомида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 30 та умумтаълим мактабларида ичимлик сув таъминоти ва санитария тизимини яратиш, шунингдек, ўқувчилар учун санитария ва гигиена бўйича маърифий дарслар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда ижтимоий муассасаларни сув билан таъминлаш ва санитария-тозалаш концепцияси ишлаб чиқилади. Мазкур ташаббус UNICEF билан ҳамкорликда амалга оширилади.