https://sputniknews.uz/20210318/toshkent-shaar-suv-taminoti-mansabdorlari-pora-bilan-qolga-tushdi-17834104.html
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
2021-03-18T16:47+0500
2021-03-18T16:47+0500
2021-03-18T17:48+0500
ҳодисалар
пора
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/581/02/5810234_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_07939176ffbca4f8fb950d384fc6fb2c.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.Хабарда ёзилишича, 16 март куни ИИВга фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ходими ундан пора талаб қилаётганини билдирган. Фуқара унга нисбатан чора кўришни сўраган.Аниқланишича, у тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олган. Бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатган. Буни ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз” бошқармасига мурожаат қилган. Корхонанинг “Миролим” исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.Шу куннинг ўзида тегишли органлар ўтказган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. ариза муаллифи 3 млн сўм олган вақтда қўлга олинган.Ушланган шахс бу пулларни корхона директори ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 1,8 млн сўмни олган вақтда ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан (Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб поро олиш) жиноят иши қўзғатилган.П.Р. ва Ҳ.М.лар тегишли тартибда ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
https://sputniknews.uz/20201109/Bukhoro-viloyati-sanitariya-epidemiologiya-nazorati-bosharmasi-boshlii-pora-bilan-lga-tushdi-15358962.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/581/02/5810234_188:0:1088:675_1920x0_80_0_0_3e147ae56f1b440ae0642d09b8e0f80a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , пора
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди
16:47 18.03.2021 (янгиланди: 17:48 18.03.2021) “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, 16 март куни ИИВга фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ходими ундан пора талаб қилаётганини билдирган. Фуқара унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, у тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олган. Бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатган. Буни ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз” бошқармасига мурожаат қилган. Корхонанинг “Миролим” исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.
Шу куннинг ўзида тегишли органлар ўтказган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. ариза муаллифи 3 млн сўм олган вақтда қўлга олинган.
Ушланган шахс бу пулларни корхона директори ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.
17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 1,8 млн сўмни олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан (Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб поро олиш) жиноят иши қўзғатилган.
П.Р. ва Ҳ.М.лар тегишли тартибда ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда