https://sputniknews.uz/20210316/sport-vazirligi-sogdina---turon-uchrashuviga-munosabat-bildirdi-17779663.html
Спорт вазирлиги “Сўғдиёна” - “Турон” учрашувига муносабат билдирди
Спорт вазирлиги “Сўғдиёна” - “Турон” учрашувига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувига муносабат билдирди.
2021-03-16T13:30+0500
2021-03-16T13:30+0500
2021-03-16T14:58+0500
спорт
футбол
равшан эрматов
жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1088/08/10880825_0:380:2049:1532_1920x0_80_0_0_8606cf831b1fab126ade3f58c18f0463.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувига муносабат билдирди.Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ушбу учрашувдан кейин “Турон” клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушунишини билдирган.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда Мақсад – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.“Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ўз фикрини оммага баён этаётганида маълум қоидаларга ҳам амал қилмоғи лозим. Зеро, эҳтирос туфайли айтилган ҳар бир гап эртага ўша шахснинг ўзига қарши ишлаши мумкин”, - дея хулоса қилган Эрматов.Аввалроқ ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновни номуайян муддатга ҳакамликдан четлатган эди. У “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги ва бошқа кўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланган.Ўйиндан сўнг “Турон” футбол клуби бош мураббийи Ислом Исмоилов ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210315/sogdina-turon-uchrashuvi-bosh-hakami-nomuayyan-muddatga-hakamlikdan-chetlatildi-17762283.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1088/08/10880825_0:188:2049:1724_1920x0_80_0_0_5728b6fd7c6d61cf638e71909bbc92d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, равшан эрматов, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
спорт, футбол, равшан эрматов, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Спорт вазирлиги “Сўғдиёна” - “Турон” учрашувига муносабат билдирди
13:30 16.03.2021 (янгиланди: 14:58 16.03.2021) Равшан Эрматов ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувига
муносабат билдирди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ушбу учрашувдан кейин “Турон” клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушунишини билдирган.
Футбол – бу жамоавий ўйин, унда бир мақсад йўлида бутун жамоа ҳаракат қилади, футболчилардан тортиб шифокору массажчи, клубнинг техник ходимигача. Албатта, ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралайман.
Равшан Эрматов
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда Мақсад – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.
“Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ўз фикрини оммага баён этаётганида маълум қоидаларга ҳам амал қилмоғи лозим. Зеро, эҳтирос туфайли айтилган ҳар бир гап эртага ўша шахснинг ўзига қарши ишлаши мумкин”, - дея хулоса қилган Эрматов.
Аввалроқ ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновни номуайян муддатга ҳакамликдан
четлатган эди. У “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги ва бошқа кўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланган.
Ўйиндан сўнг “Турон” футбол клуби бош мураббийи Ислом Исмоилов ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.