https://sputniknews.uz/20210315/sogdina-turon-uchrashuvi-bosh-hakami-nomuayyan-muddatga-hakamlikdan-chetlatildi-17762283.html
“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди
“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди
Sputnik Ўзбекистон
ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг хатти-ҳаракатларини атрофлича таҳлил қилиб чиқди. 15.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-15T16:12+0500
2021-03-15T16:12+0500
2021-03-15T16:19+0500
спорт
футбол
ўфа
келишилган ўйинлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/655/75/6557559_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_c9f2f7365c1d8b82b30a69c65d543c10.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. ЎФА Ҳакамлик қўмитаси “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида юзага келган ҳолат футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлган эди.Мутахассислар “Сўғдиёна” – “Турон” учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиққан.Таҳлил натижасида бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланган. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато бўлган. “ЎФА Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди”, - дейилган хабарда.Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФА Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.Эслатиб ўтамиз, “Турон” футбол клуби бош мураббийи ушбу ўйиндан сўнг ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/655/75/6557559_102:0:2833:2048_1920x0_80_0_0_309459c8b62138f10e674d79b1f61ef9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, ўфа, келишилган ўйинлар
спорт, футбол, ўфа, келишилган ўйинлар
“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди
16:12 15.03.2021 (янгиланди: 16:19 15.03.2021) ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг хатти-ҳаракатларини атрофлича таҳлил қилиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. ЎФА Ҳакамлик қўмитаси “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида юзага келган ҳолат футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлган эди.
Мутахассислар “Сўғдиёна” – “Турон” учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиққан.
Таҳлил натижасида бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланган. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато бўлган.
“ЎФА Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФА Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Турон” футбол клуби бош мураббийи ушбу ўйиндан сўнг ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.