https://sputniknews.uz/20210315/soh-anklavi-17757526.html
Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди
Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди. 15.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-15T14:23+0500
2021-03-15T14:23+0500
2021-03-15T14:23+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қирғизистон
садир жапаров
сўх тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/764/94/7649482_0:115:2201:1353_1920x0_80_0_0_b8dba42c90df3d9423ad6cb9dd0feb01.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.Қайд этилишича, Боткен вилояти орқали Сўх анклавига ўтиш учун транспорт коридори берилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда, деб таъкидланди ваколатхонада.Матбуот хизмати таъкидлашича, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида музокараларда аввал коронавирус пандемияси сабабли ёпилган “Қадамжой” вилоятидаги “Кайтпас” назоратдан-ўтиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилинган.“Қўшни давлат фуқаролари, аввалгидек, Қирғизистонга “Қайтпас” назорат-ўтказиш пункти орқали киради ва мамлакатимиз ҳудуди орқали Отукчу пунктигача ҳаракатланади, қайта текширувдан сўнг - Ўзбекистоннинг Сўх туманига кириши мумкин”, - деб тушунтиришди Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонасида.2020 йил мартдан бошлаш ўзбекистонликлар анклавга фақат “Қадамжой” автомобил назоратдан ўтказиш пункти орқали кира оларди. “Кайтпаса” очилиши билан ушбу НЎПдаги фуқароларнинг ҳаракатланиши осонлашади, транспорт тирбандлиги камаяди, - деб таъкидлашди ваколатхонада.Шунингдек, анклавга авиақатновлар масаласи ҳам муҳокама қилинди – бу мақсадда кичик самолётлар парвоз қилишни бошлайди.Ўтган шанба куни Қирғизистон президенти матбуот-котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Қирғизистон томони Ўзбекистон анклавига транспорт ва авиа-қатновини очишга тайёр эканлиги тўғрисида келишувга эришилганини айтди. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган.
https://sputniknews.uz/20210313/zbekiston-irizistonga-unur-to-uchastkasini-berishga-tayr---nimani-evaziga-17730201.html
ўзбекистон
қирғизистон
сўх тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/764/94/7649482_122:0:2077:1466_1920x0_80_0_0_8b5a44914842a98f349ccd68847fa530.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қирғизистон, садир жапаров, сўх тумани
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қирғизистон, садир жапаров, сўх тумани
Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди.
Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Қайд этилишича, Боткен вилояти орқали Сўх анклавига ўтиш учун транспорт коридори берилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда, деб таъкидланди ваколатхонада.
Матбуот хизмати таъкидлашича, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида музокараларда аввал коронавирус пандемияси сабабли ёпилган “Қадамжой” вилоятидаги “Кайтпас” назоратдан-ўтиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилинган.
“Қўшни давлат фуқаролари, аввалгидек, Қирғизистонга “Қайтпас” назорат-ўтказиш пункти орқали киради ва мамлакатимиз ҳудуди орқали Отукчу пунктигача ҳаракатланади, қайта текширувдан сўнг - Ўзбекистоннинг Сўх туманига кириши мумкин”, - деб тушунтиришди Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонасида.
2020 йил мартдан бошлаш ўзбекистонликлар анклавга фақат “Қадамжой” автомобил назоратдан ўтказиш пункти орқали кира оларди. “Кайтпаса” очилиши билан ушбу НЎПдаги фуқароларнинг ҳаракатланиши осонлашади, транспорт тирбандлиги камаяди, - деб таъкидлашди ваколатхонада.
Шунингдек, анклавга авиақатновлар масаласи ҳам муҳокама қилинди – бу мақсадда кичик самолётлар парвоз қилишни бошлайди.
Ўтган шанба куни Қирғизистон президенти матбуот-котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Қирғизистон томони Ўзбекистон анклавига транспорт ва авиа-қатновини очишга тайёр эканлиги тўғрисида келишувга эришилганини айтди.
Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган.