https://sputniknews.uz/20210313/zbekiston-irizistonga-unur-to-uchastkasini-berishga-tayr---nimani-evaziga-17730201.html
Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон томонига чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида баҳс ва зиддиятлар предмети бўлиб келаётган унқур-тоғ
2021-03-13T10:49+0500
2021-03-13T10:49+0500
2021-03-13T12:53+0500
сиёсат
садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/373/44/3734495_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_f2ad2b989959ef5fcafde4352932d51d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон томонига чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида баҳс ва зиддиятлар предмети бўлиб келаётган унқур-тоғ ҳудудини беришга тайёр.Бу ҳақда ҚР президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган изоҳида маълум қилинган."Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх анклавига транспорт ва авиа-қатновларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган", - дейилади хабарда.Қирғиз-ўзбек давлат чегараси делимитация ва демаркация масалаларида иккала томон ҳам ушбу ишни яқин уч ой ичида якунлаш лозим деган фикрга келдилар."Давлат чегарасини юридик расмийлаштиришни якунланиши чегара олди ҳудудларида стабилликни мустаҳкамлайди ва иккиёқлама муносабатлар ривожига янги импульс беради", - дейилади хабарда.Ҳозирга қадар маълуми, яқин орада давлат чегарасида еттита назорат-ўтказув пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди. Ўзбекистон томони юк оқими масаласини ҳал эти шва зарурат туғилганида ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли техникани тақдим этиш ваъдасини берган.Байтерекнинг қўшимча қилишича, давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича бошқа баҳсли масалалар махсус комиссия томонидан ҳал этилади.Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг август ойи ўрталарида Жалолобод вилоятининг Ўрта-Тўқай сув омбори яқинида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органи ходими қўлга олинган.Бунга жавобан Ўзбекистон томони ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасининг ўзаро келишилмаган Унқур тоғ участкаси(Қирғизистон томони)да вертолётдан тушиб қолишган ва телевишканинг тўрт ходимини қўлга олишган.Ўзбекистон иккита талабни илгари сурган — қўлга олинган ички ишлар органи ходимини қўйиб юборилишини ва Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги постларни олиб ташлашни.Куч тузилмаси ходими жаримага тортилган ва 23 август куни, Қирғизистон фуқаролари эса 9 сентябрда қўйиб юборилган.
https://sputniknews.uz/20210208/Skh-tumanida-aerodrom-urilishi-boshlandi-15957813.html
https://sputniknews.uz/20200601/Ozbek-qirgiz-chegarasidagi-mozharoda-25-kishi-zharoatlandi-14260718.html
https://sputniknews.uz/20210311/sadir-japarov-toshkentda-qanday-kutib-olindi-17679815.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/373/44/3734495_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_c1aec3516b83ca71930ff7cce33ba9d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
сиёсат, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди
10:49 13.03.2021 (янгиланди: 12:53 13.03.2021) Қирғизистон президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг хабар беришича, яқин орада чегарада еттита ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон томонига чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида баҳс ва зиддиятлар предмети бўлиб келаётган унқур-тоғ ҳудудини беришга тайёр.
Бу ҳақда ҚР президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган изоҳида маълум қилинган.
"Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх анклавига транспорт ва авиа-қатновларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган", -
дейилади хабарда.
Қирғиз-ўзбек давлат чегараси делимитация ва демаркация масалаларида иккала томон ҳам ушбу ишни яқин уч ой ичида якунлаш лозим деган фикрга келдилар.
"Давлат чегарасини юридик расмийлаштиришни якунланиши чегара олди ҳудудларида стабилликни мустаҳкамлайди ва иккиёқлама муносабатлар ривожига янги импульс беради", - дейилади хабарда.
Ҳозирга қадар маълуми, яқин орада давлат чегарасида еттита назорат-ўтказув пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди. Ўзбекистон томони юк оқими масаласини ҳал эти шва зарурат туғилганида ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли техникани тақдим этиш ваъдасини берган.
Байтерекнинг қўшимча қилишича, давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича бошқа баҳсли масалалар махсус комиссия томонидан ҳал этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг август ойи ўрталарида Жалолобод вилоятининг Ўрта-Тўқай сув омбори яқинида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органи ходими қўлга олинган.
Бунга жавобан Ўзбекистон томони ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасининг ўзаро келишилмаган Унқур тоғ участкаси(Қирғизистон томони)да вертолётдан тушиб қолишган ва телевишканинг тўрт ходимини қўлга олишган.
Ўзбекистон иккита талабни илгари сурган — қўлга олинган ички ишлар органи ходимини қўйиб юборилишини ва Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги постларни олиб ташлашни.
Куч тузилмаси ходими жаримага тортилган ва 23 август куни, Қирғизистон фуқаролари эса 9 сентябрда қўйиб юборилган.