https://sputniknews.uz/20210315/ilm-izlab-ozbekistonliklar-qanday-rossiya-oliygohlariga-bepul-oqishga-kirishmoqda-17748386.html
Илм излаб: ўзбекистонликлар қандай Россия олийгоҳларига бепул ўқишга киришмоқда
Илм излаб: ўзбекистонликлар қандай Россия олийгоҳларига бепул ўқишга киришмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этиш жоизки, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган бир йиллик танаффусдан сўнг синовлар яна номзодларнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтди. Тест
2021-03-15T11:36+0500
2021-03-15T11:36+0500
2021-03-16T11:20+0500
видео
россотрудничество
имтиҳон
тест синовлари
олий таълим муассасалари
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0e/17745389_0:0:1400:788_1920x0_80_0_0_ba33b6c200f839bb74fa7f2e8f52def1.jpg
Қайд этиш жоизки, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган бир йиллик танаффусдан сўнг синовлар яна номзодларнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтди. Тест синовлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида ташкил этилди. Омадини синаш ва Россия ОТМларига кириш учун республиканинг турли бурчакларидан икки мингдан зиёд киши келди. Имтиҳонларни республикага Россиянинг 22 та олийгоҳларидан ташриф буюрган 32 нафар мутахассислар қабул қилишди. Улар айнан шу имтиҳонлар учун Ўзбекистонга келишган эди.Саралаш босқичини икки мамлакат идораларининг яхши йўлга қўйилган ишлари туфайли муваффақиятли ўтказишга эришилди. Лойиҳа Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси, республикадаги Татаристон ваколатхонаси, Россия элчихонаси ва “Росатом” давлат корпорацияси ваколатхонаси кўмагида амалга оширилган. Ташкилий ишларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус вазирлиги кўмаклашган.Россия 2021 йилда ўз олийгоҳларида хорижлик талабалар учун бепул квоталар сонини кўпайтирди. Эндиликда 405 нафаргача ўзбекистонлик бюджетга ҳужжат топшириши мумкин, келажакда бу яна кўпайтирилиши мумкин.Россотрудничество ваколатхонаси Тошкентга турли сабабларга кела олмаган ва синовларда қатнаша олмаганлар учун қўшимча тест кунини белгилаш имконияти кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Батафсил маълумот ташкилотнинг расмий сайтига жойлаштирилади.Синовлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар 22 та Россия ОТМларидан бирига ўқишга кириш имкониятига эга бўлади. Улар орасида Барнаул, Екатеринбург, Йошкар-Ола, Калининград, Курск, Москва, Новосибирск, Новочеркасск, Псков, Ставрополь, Томск, Тюмени, Уфа ва Хабаровскдаги олийгоҳлар бор.Имтиҳон натижаларини россиялик мутахассислар текширади, баҳолаш тизими эса мутлақо шаффоф бўлади.Таъкидлаш жоизки, нафақат ёшлар илм олиш иштиёқида: синовларга келганлар орасида 54 ёшли абитуриент ҳам бор эди. У метеоролгия соҳасида олий маълумот олмоқчи. Ахир “бешикдан қабргача илм изла” деб бекорга айтишмаган.Кириш имтиҳонлари қандай бўлиб ўтгани Sputnik лавҳасида.
https://sputniknews.uz/20210210/Rossiya-OTMlariga-kirish-osonlashdi-khorizhliklar-uchun-superservis-nima-15973448.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0e/17745389_14:0:1065:788_1920x0_80_0_0_1207abb7058598e440926e87e58e926a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, россотрудничество, имтиҳон, тест синовлари, олий таълим муассасалари, мултимедиа
видео, россотрудничество, имтиҳон, тест синовлари, олий таълим муассасалари, мултимедиа
Илм излаб: ўзбекистонликлар қандай Россия олийгоҳларига бепул ўқишга киришмоқда
11:36 15.03.2021 (янгиланди: 11:20 16.03.2021) Ўзбекистонда Россияда бепул таълим олиши мумкин бўлган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган бир йиллик танаффусдан сўнг синовлар яна номзодларнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтди. Тест синовлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида ташкил этилди. Омадини синаш ва Россия ОТМларига кириш учун республиканинг турли бурчакларидан икки мингдан зиёд киши келди. Имтиҳонларни республикага Россиянинг 22 та олийгоҳларидан ташриф буюрган 32 нафар мутахассислар қабул қилишди. Улар айнан шу имтиҳонлар учун Ўзбекистонга келишган эди.
Саралаш босқичини икки мамлакат идораларининг яхши йўлга қўйилган ишлари туфайли муваффақиятли ўтказишга эришилди. Лойиҳа Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси, республикадаги Татаристон ваколатхонаси, Россия элчихонаси ва “Росатом” давлат корпорацияси ваколатхонаси кўмагида амалга оширилган. Ташкилий ишларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус вазирлиги кўмаклашган.
Россия 2021 йилда ўз олийгоҳларида хорижлик талабалар учун бепул квоталар сонини кўпайтирди. Эндиликда 405 нафаргача ўзбекистонлик бюджетга ҳужжат топшириши мумкин, келажакда бу яна кўпайтирилиши мумкин.
Россотрудничество ваколатхонаси Тошкентга турли сабабларга кела олмаган ва синовларда қатнаша олмаганлар учун қўшимча тест кунини белгилаш имконияти кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Батафсил маълумот ташкилотнинг расмий сайтига жойлаштирилади.
Синовлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар 22 та Россия ОТМларидан бирига ўқишга кириш имкониятига эга бўлади. Улар орасида Барнаул, Екатеринбург, Йошкар-Ола, Калининград, Курск, Москва, Новосибирск, Новочеркасск, Псков, Ставрополь, Томск, Тюмени, Уфа ва Хабаровскдаги олийгоҳлар бор.Имтиҳон натижаларини россиялик мутахассислар текширади, баҳолаш тизими эса мутлақо шаффоф бўлади.
Таъкидлаш жоизки, нафақат ёшлар илм олиш иштиёқида: синовларга келганлар орасида 54 ёшли абитуриент ҳам бор эди. У метеоролгия соҳасида олий маълумот олмоқчи. Ахир “бешикдан қабргача илм изла” деб бекорга айтишмаган.
Кириш имтиҳонлари қандай бўлиб ўтгани Sputnik лавҳасида.