Россия ОТМларига кириш осонлашди: хорижликлар учун суперсервис нима
13:25 10.02.2021 (янгиланди: 13:38 10.02.2021)
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россотрудничество чет эл фуқаролари учун қабул жараёнининг оралиқ натижаларини якунлади. Янги тизимнинг асосий афзаллиги – тўлиқ онлайн саралаб олиш.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Данара Курманова. Россия олим таълим муассасалари ҳар йили хорижлик абитуриентлар ўртасида Россия ҳукумати квотаси билан бепул ўқишга танлов ўтказади. Аммо бу гал қабул кампанияси жиддий ўзгарди: илк маротаба Россияда таълим олиш истагида бўлган хорижликлар махсус суперсервисда рўйхатдан ўтиб, барча жараёндан онлайн ўтишлари мумкин.
Қабул кампанияси 20 январь куни бошланди ва 20 февраль куни якунланади. Россотрудничество турли давлат абитуриентларидан жуда кўп аризалар келиб тушганини қайд этди. Суперсервис нима ва МДҲ талабалари учун ўқишга киришни қандай енгиллаштиради? “Sputnik” буларни ўрганди.
Суперсервиснинг афзаллиги нимада
Суперсервис – бу чет эллик абитуриентлар Россиянинг исталган ОТМга ариза топширишлари мумкин бўлган онлайн платформа. Россотрудничество агентлиги раҳбари ўринбосари Павел Шевцовнинг “Sputnik” нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, ушбу механизм ягона дарча тамойили асосида ишлайди.
“Бу чет эллик фуқароларни қабул қилишнинг соддалаштирилган тизимидир. Бу йил тажриба тариқасида иш бошлади, йил охирига келиб эса тўлиқ йўлга қўйилади”, - дейди у.
Ҳозир дастурда иштирок этиш учун барча ҳужжатларни уйдан чиқмасдан топшириш мумкин. Сайтда рўйхатдан ўтилса бас. Бунинг ҳаммаси суперсервис шарофати билан. Қолаверса, тез орада сервис Россиянинг барча шаҳарлари ва уларнинг инфратузилмалари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этишни бошлайди. Шунингдек, сервисда мутахассислиги бўйича хорижликлар учун иш ҳақида эълонлар берилади. Пул ишламоқчи бўлган талабалар ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишади.
Ҳозирда суперсервисдан рус ва инглиз тилларидан фойдаланиш мумкин. Бироқ бошқа тилларни ҳам қўшиш режаларда бор. Бундан чет эллик талабаларнинг Россияда таълим олиш, ОТМлар, яшаш шароити тўғрисидаги зарурий маълумотларни ўз она тилларида олиш имкониятини яратиш кўзланган.
Харажатларни қисқартириб, муаммоларни ҳал қиламиз
Кўплаб чет эллик талабалар дуч келадиган асосий муаммо бу миграция сиёсатининг нозликлигида. Ахир ҳар бир мамлакатда ўзининг қоидалари амал қилади: кимгадир виза керак, кимгадир эса миграция рўйхатидан ўтиш кифоя, лекин буни қатъий белгиланган вақт оралиғида қилиш ўта муҳимдир. Бу масалаларга оид маслаҳатларни суперсервисда ҳам олиш мумкин бўлади.
Онлайн платформанинг ишга туширилиши авваллари иқтидорли ёшлар қаршилашган кўплаб тўсиқларни қисқартиради, дея маълум қилди Россотрудничество матбуот хизмати. Илгари Россия олийгоҳига танловдан ўтиш учун камида беш марта танловнинг оралиқ босқичларига келиш керак эди. Аммо ҳамма абитуриентлар Россотрудничество филиаллари жойлашган шаҳарларда яшамайди. Кимдир қишлоқ жойда, кимдир олис шаҳарда. Бу филиалга келиш учун пул сарфлаш дегани. Эндиликда илова ўрнатиб, телефон орқали ҳужжатларни топшириш, имтиҳондан ўтиш ва видео орқали суҳбатдан ўтиш мумкин.
Шу билан бирга барча бўлажак талабалар учун онлайн шакл қулай бўлмаслиги мумкин, айниқса уйда тест топшириш учун шароит бўлмаса ёки Интернет билан боғлиқ муаммолар юзага келса. “Хавотирга ўрин йўқ, шахсан келиб иштирок этиш опциясини қолдирамиз, албатта турли вариантларни ишлаб чиқамиз”, - дейди Павел Шевцов. – Танловдан ўтиш қулай бўлиши муҳимдир".
Пандемиянинг ижобий томони
Икки ҳафта ичида суперсервисга 20 мингдан зиёд ариза келиб тушган. Уларнинг қарийб 40 фоизи собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан.
“МДҲ мамлакатларида Россия таълимига бўлган талаб ҳамиша юқори бўлган, лекин бу сафар бутун дунё бўйлаб юзага келган падемия шароитида бу ўсганини кўряпмиз, - дейди Павел Шевцов. – Талабалар Россия пандемияни муваффақиятли енгаётгани (коронавирус бўйича рақамлар бундан далолат бермоқда), ўқув жараёнини ташкиллаштираётганига эътибор қаратишмоқда. Шу боис Россиядаги таълимга бўлган қизиқиш ошди, аммо аниқ бир рақамларни айтишга ҳали эрта, чунки танлов ҳозир ҳам давом этмоқда”.
© SputnikСколько заявок на обучение в вузы РФ подали абитуриенты из Ближнего зарубежья
© Sputnik
Чет эллик талабалар учун оммабоп йўналиш тиббиёт соҳаси бўлиб қолмоқда. Россотрудничествонинг “Sputnik” агентлигига тақдим этган статистикасига кўра, суперсервиснинг энг талаб юқори бўлган йўналишларига стоматология ва даволаш кирган.
Айтиш жоизки, онлайн танловнинг кўпчилик иштирокчиларини Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган ёки олиб бўлган ва Россияда таълимни давом эттириш истагидаги талабалар ташкил этади: масалан, аризалар умумий сонининг 13 фоизини магистратура дастурлари ташкил этади. Бу тоифадаги танлов иштирокчиларидан бири бу Грузиядан бўлган Даниил Никуленко. Ҳозир у РУДНда бакалаврни тамомламоқда ва шу олийгоҳнинг магистратурасига ҳужжат топширмоқда.
“Мен Россияда ўқишни давом эттиришга қарор қилдим, чунки менга таълим бериш тизими ёқади, бу ерда кўплаб дўстларим бор, - дейди у. – Шунинг учун суперсервисдан рўйхатдан ўтдим ва февраль бошида ҳужжатларимни топширдим. Бу қулай: бир зумда сайтни топдим, осонлик билан ариза топширдим, агар маълумот олиш керак бўлса, барча контактлар кўрсатилган”.
Никуленко танловдан ўтишга ва халқаро муносабатлар факультетида ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлишига умид қилмоқда.