https://sputniknews.uz/20210314/ozbekiston-mamlakat-kirishda-koronavirusga-ekspress-test-olish-tartibini-bekor-qilmoda--17740096.html
Ўзбекистон мамлакат киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартибини бекор қилмоқда
Ўзбекистон мамлакат киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартибини бекор қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади. 14.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-14T09:46+0500
2021-03-14T09:46+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
ўзбекистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14967858_0:0:3061:1722_1920x0_80_0_0_6c3aba23904edf0e132eed539a40c135.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.Эндиликда, янги тартиб бўйича: Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистонда тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.
https://sputniknews.uz/20210103/Bir-afta-ichida-zbekistonga-aviareyslarda-kelgan-21-ylovchida-koronavirus-anilandi-15720581.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14967858_75:0:2804:2047_1920x0_80_0_0_f5c24e2602677d19bcffef51fdceb4ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон мамлакат киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартибини бекор қилмоқда
09:46 14.03.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг тегишли
қарори қабул қилинди.
Эндиликда, янги тартиб бўйича:
ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистонга келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;
автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.
Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.
Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистонда тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.
Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.