https://sputniknews.uz/20210103/Bir-afta-ichida-zbekistonga-aviareyslarda-kelgan-21-ylovchida-koronavirus-anilandi-15720581.html
Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги бир ҳафта давомида Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчилар кириб келган. 03.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-03T11:22+0500
2021-01-03T11:22+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
ўзбекистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1414/51/14145104_0:82:3072:1820_1920x0_80_0_0_af98ae119386c0fc1bb1ee33806c9bd0.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Uzbekistan Airports” маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.Компания 2020 йил 25 декабрдан бошлаб, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 55-сонли баёнига мувофиқ, мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинганини эслатган.Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, - дейилади хабарда.Ўзбекистонга кириб келаётганлар COVIDга экспресс-тест топширадиВирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари фуқароларни тегишли ҳудуддаги коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштиради ёки уй шароитида даволанишга йўналтиради.Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирус ва янги штаммининг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирларда ПЗР-тестининг манфий натижаси тўғрисида йўловчиларда таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар улардан тегишли тартибда мажбурий экспресс тест олиниши белгилаб қўйилган.
https://sputniknews.uz/20210103/zbekistonda-koronavirus-bilan-kasallanganlar-soni-keskin-kamaymoda-15720422.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1414/51/14145104_0:0:3072:1930_1920x0_80_0_0_52d0a45824050a42611f90ec8703b1be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, ўзбекистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
11:22 03.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Сўнгги бир ҳафта давомида Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчилар кириб келган.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Uzbekistan Airports” маълумотларига таянган ҳолда
хабар қилмоқда.
Компания 2020 йил 25 декабрдан бошлаб, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 55-сонли баёнига мувофиқ, мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинганини эслатган.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.
“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, - дейилади хабарда.
Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари фуқароларни тегишли ҳудуддаги коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштиради ёки уй шароитида даволанишга йўналтиради.
Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирус ва янги штаммининг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирларда ПЗР-тестининг манфий натижаси тўғрисида йўловчиларда таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар улардан тегишли тартибда мажбурий экспресс тест олиниши белгилаб қўйилган.