Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони кескин камаймоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланди. Тузалганлар сони бундан икки баробар кўп бўлди. Коронавирусдан вафот этганлар қайд этилмади.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. 2020 йил 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 77231 (+49) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг:
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 5 нафари Тошкент вилоятида,
  • 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида жами 114 киши касалликдан соғайиб кетган. Соғайганларнинг умумий сони 75358 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Қурбонлар сони ўзгаришсиз қолган (614).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1259 нафар бемордан 155 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0