Эксперт Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида: бу ҳозирча шунчаки кузатув

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишЗаведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин
Заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
МДҲнинг Марказий Осиё институти бўлими раҳбари Андрей Грозин Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи қандай маъно касб этиши ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. МДҲнинг Марказий Осиё институти бўлими раҳбари Андрей Грозин Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровнинг чет давлатларга амалга ошираётган ташрифлари замирида қандай мақсад ётганига шарҳ берди.
Эксперт, Жапаровнинг Россияга, Қозоғистонга ва Ўзбекистонга ташрифларини маълум маънода "кузатув" маросимига қиёсламоқда.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 22та ҳужжат имзоланди
"Аммо қайд этиш жоизки, (Жапаровнинг) Россияга, Қозоғистонга ва Ўзбекистонга ташрифлари жуда ҳам муваффақиятли кечди. Шуни айтиш мумкинки, Қирғизистонда юз берган Ҳукуматнинг брутал алмашинуви ва буни натижасида юзага келган хавфларга қарамай, эндиликда Россия Федерацияси худди Қозоғистон ва Ўзбекистон сингари Қирғизистон билан шериклик муносабатларини янги ва салмоқли асосда кенгайтиришда давом этади", - деди эксперт.
Тошкент учун Қирғизистон билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг моҳияти ҳақида тўхталар экан, Грозин, Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистоннинг янги раҳбарияти билан муносабатларни йўлга қўйиб олиши кераклигини қайд этди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2020
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?
"Нега деганда, ўтган йилнинг октябр-ноябр ойларида Қирғизистонда юз берган Ҳукумат алмашинуви Қирғизистоннинг барча шерикларини кутилмаган "рамкаларга" солиб қўйди. Шу боис, мамлакатнинг янги президенти билан танишув, мулоқот, "соатларни солиштириш" табиий зарурат эди.
Бошқа томондан, Ўзбекистон иқтисодиёти учун Қирғизистон билан ҳамкорликдан манфаатли томонлар ҳам кўп.
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди – фото
"Қирғизистон - анчагина аҳамиятли ва шу билан бирга қизиқарли бозор. Худди Тожикистон ва Туркманистон бозорлари сингари. Ўзбекистон Қирғизистонга ўз озиқ-овқат, қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини, электротехникаларини, "эконом класс"даги маиший техникаларини унга ўтказиши мумкин. Қирғизистон ҳам ўз навбатида, Ўзбекистон бозори ва инвестициявий салоҳиятидан фойдаланишдан манфаатдор", - дея тушунтиради эксперт.
Грозин Марказий Осиё давлатлари орасида коронавирус пандемияси вақтида айнан Ўзбекистон Қирғизистонга салмоқли моддий ёрдам кўрсатганлигини алоҳида эътироф этди.
.
Янгиликлар лентаси
0