Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев озвучил главные задачи, стоящие перед ШОС в период пандемии и обострения конфликтов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ШҲТ саммитида нутқ сўзлади: асосий фикрлар ва таклифлар

Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни, аввало, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ҳудудлараро ва гуманитар алмашинув соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия, шунингдек, Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ва Чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгаши ишини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатларига қарши курашиш масалаларида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва кўмаклашишни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Мирзиёев Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч ва барқарор тараққиёт, фаровонлик ва равнақ сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0