АҚШда Россиянинг “энг зўр” самолётлари маълум қилинди

© Sputnik / Андрей Катаев / Медиабанкка ўтишМногофункциональные истребители пятого поколения Су-57
Многофункциональные истребители пятого поколения Су-57 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Popular Mechanics журнали "энг зўр" самолётлар рўйхатини тузди. Унга Россиянинг учта самолёти киритилди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Американинг Popular Mechanics журнали экспертлари сўнгги 40 йил ичида "энг зўр" самолётлар рўйхатини тузишди, унга учта Россия самолёти ҳам киритилди.
Журналистлар биринчи парвоз амалга оширилган йил кесимида самолётлар рўйхатини тузишди. 1998 йилда ўрмон ёнғинларини ўчиришда иштирок этган Бе-200 "Альтаир" самолёти кўрсатилди. Самолёт ёнаётган жойга 12 тонна сув олиб бориши, сўнг кўлга ёки денгизга қўниши мумкин. Самолёт 14 сония ичида яна бир юк билан учиб чиқиши мумикн. Бе-200 йўловчиларни ташиш учун ҳам ишлатилиши мумкин ёки шошилинч ёрдам авиацияси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Самолёт Ан 124-100 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
“Руслан”: Россия "авиа-гигант"ни ишлаб чиқаришни қайта тикламоқда
2000 йилда энг ёрқин самолёт сифатида - МиГ-1.44 МФИ самолёти белгиланди. Popular Mechanics Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчиси "2010 йил энг яхши самолёти" деб топди.
Янгиликлар лентаси
0