https://sputniknews.uz/20210310/surkhondarda-tirgan-izini-olib-ochgan-yigit-lga-olindi-17484296.html
Сурхондарёда ёқтирган қизини олиб қочган йигит қўлга олинди
Сурхондарёда ёқтирган қизини олиб қочган йигит қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Сурхондарёда қизни олиб қочиб, унга мажбуран уйланмоқчи бўлган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Ўзбекистон
2021-03-10T11:32+0500
2021-03-10T11:32+0500
2021-03-10T11:32+0500
жамият
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/570/47/5704706_0:119:3217:1929_1920x0_80_0_0_50013fc8a2bb2abf08a5eae962be99bf.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Сурхондарёда қизни олиб қочиб, унга мажбуран уйланмоқчи бўлган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати.Воқеа 2021 йил 4 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида юз берган.Туман ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли Суғдиёна исмли қиздан ариза келиб тушган. Унда айтилишича, Денов туманидаги маҳаллалардан бирида таниши 28 ёшли Абдулло Р., ўзига тегишли "Spark" автомашинасида қизнинг олдига келиб тўхтаб, икки нафар номаълум шахс билан унга нисбатан куч ишлатиб, мажбурлаб автомашинасига ўтирғизган.Икки нафар шериги йўлда тушиб қолгач, йигит қизга "менга эрга тегсанг, уйинга олиб бориб қўяман" дея шарт қўйган.Қиз Абдуллодан қочиб кетиш мақсадида, унга турмушга чиқишга розилик берган.Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Дастлабки тергов давомида, Абдулло Суғдиёнани у эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочгани, унинг шериклари 25 ёшли Зухриддин С. ҳамда 18 ёшли Аслиддин Э. эканликлари аниқланган.Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20180731/Toshkent-viloyatida-ayol-kishini-zorlab-nomusiga-tekkan-erkak-qolga-olindi-9008066.html
https://sputniknews.uz/20201030/Nikoga-olmochi-edi-oraalpoistonda-24-shli-al-irlandi-15289042.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/570/47/5704706_243:0:2974:2048_1920x0_80_0_0_fc1322eb37370214fb879b4e28bc9793.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, оила
Сурхондарёда ёқтирган қизини олиб қочган йигит қўлга олинди
Денов туманидаги маҳаллалардан бирида 28 ёшли Абдулло ўзининг "Spark" машинасида қизнинг олдига келиб тўхтаб, икки шериги ёрдамида уни мажбурлаб автомашинага ўтирғизган ва олиб қочган.
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Сурхондарёда қизни олиб қочиб, унга мажбуран уйланмоқчи бўлган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати.
Воқеа 2021 йил 4 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида юз берган.
Туман ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли Суғдиёна исмли қиздан ариза келиб тушган. Унда айтилишича, Денов туманидаги маҳаллалардан бирида таниши 28 ёшли Абдулло Р., ўзига тегишли "Spark" автомашинасида қизнинг олдига келиб тўхтаб, икки нафар номаълум шахс билан унга нисбатан куч ишлатиб, мажбурлаб автомашинасига ўтирғизган.
Икки нафар шериги йўлда тушиб қолгач, йигит қизга "менга эрга тегсанг, уйинга олиб бориб қўяман" дея шарт қўйган.
Қиз Абдуллодан қочиб кетиш мақсадида, унга турмушга чиқишга розилик берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида, Абдулло Суғдиёнани у эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочгани, унинг шериклари 25 ёшли Зухриддин С. ҳамда 18 ёшли Аслиддин Э. эканликлари аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодекси нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.