Тошкентда 10 яшар болага нисбатан тегажоғлик қилган таксичи устидан жиноий иш очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Oбуна бўлиш
Чилонзор туманида 10 ёшли ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси қидирилмоқда. Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида вояга етмаган 10 ёшли ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси ҳақида хабар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Задержан мужчина, который в Янгиюле попытался похитить 8-летнюю девочку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Янгийўлда 8 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди: у илгари судланган
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 30 ёшли Б.Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0