Янгийўлда 8 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди: у илгари судланган

© Пресс-служба НацгвардииЗадержан мужчина, который в Янгиюле попытался похитить 8-летнюю девочку
Задержан мужчина, который в Янгиюле попытался похитить 8-летнюю девочку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Қўлга олинган шахс Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 38 ёшли эркак. У илгари қотиллик ва босқинчилик моддалари билан қамоқда ўтириб чиққан.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида 4 февраль куни соат 10-00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.
Девочка выбирает портфель  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Янгийўлда ёш қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган бегона шахс қидирилмоқда
Қўлга олинган шахс Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги аниқланди.
У муқаддам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда ёш қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган бегона шахс қидирилаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0