https://sputniknews.uz/20210306/zbekistonda-COVID-19dan-soayish-krsatkichi-99-foizga-etdi-16143217.html
Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
Sputnik Ўзбекистон
Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда... 06.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-06T10:21+0500
2021-03-06T10:21+0500
2021-03-06T21:24+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/31/13393197_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_873280a67998e186dec7f5632aefb63a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 125 (+44) нафарни ташкил этмоқда, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабарига асосан.Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.Пандемия қачон тугайди?Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошларида тугаши мумкин, дея баёнот қилган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге Welt нашрига берган интервьюсида.Клюгенинг сўзларига кўра, 2021 йил "яна бир COVID йилига айланиши мумкин", аммо 2020-йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлган бўлсалар, ҳозирда пандемия "анча тушунарли ва уни бошқариш мумкин"."Менинг ишимда ҳаммасини олдиндан режалаштириш муҳим. Шу боис, мен 2022 йил бошида пандемия якун топади, деган фикрга таянмоқдаман. Аммо бу вирус батамом йўқ бўлишини англатмайди. Аммо, ўша вақтга келиб аралашувларга ҳожат қолмайди, деб умид қиламан", - дея иқтибос келтиради РИА Новости Клюге сўзларидан.Шу билан бирга, БССТ вакили давлатлар чекловларни қай тарзда бекор қилишлари ҳам ўта муҳимлигига эътибор қаратган, нега деганда ҳаммаси ўта тез содир бўлса, "биз яна бошидаги ҳолатга қайтамиз".БССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, 2,55 миллион киши инфекция қурбонига айланган.
https://sputniknews.uz/20210305/Yana-bir-davlat-zbekiston-fuarolari-uchun-z-chegaralarini-ochdi-16141505.html
https://sputniknews.uz/20210114/Pandemiyaning-ikkinchi-yili-yanada-oirro-blishi-mumkin-BSS-15789672.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/31/13393197_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_774d68ceb4bc57ddb7920abc1a63f2f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 умумжаҳон пандемияси, янгиликлар
covid-19 умумжаҳон пандемияси, янгиликлар
Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
10:21 06.03.2021 (янгиланди: 21:24 06.03.2021) Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 125 (+44) нафарни ташкил этмоқда, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати
хабарига асосан.
Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошларида тугаши мумкин, дея баёнот қилган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге Welt нашрига берган интервьюсида.
Клюгенинг сўзларига кўра, 2021 йил "яна бир COVID йилига айланиши мумкин", аммо 2020-йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлган бўлсалар, ҳозирда пандемия "анча тушунарли ва уни бошқариш мумкин".
"Менинг ишимда ҳаммасини олдиндан режалаштириш муҳим. Шу боис, мен 2022 йил бошида пандемия якун топади, деган фикрга таянмоқдаман. Аммо бу вирус батамом йўқ бўлишини англатмайди. Аммо, ўша вақтга келиб аралашувларга ҳожат қолмайди, деб умид қиламан", - дея иқтибос келтиради РИА Новости Клюге сўзларидан.
Шу билан бирга, БССТ вакили давлатлар чекловларни қай тарзда бекор қилишлари ҳам ўта муҳимлигига эътибор қаратган, нега деганда ҳаммаси ўта тез содир бўлса, "биз яна бошидаги ҳолатга қайтамиз".
БССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, 2,55 миллион киши инфекция қурбонига айланган.