https://sputniknews.uz/20210305/Yana-bir-davlat-zbekiston-fuarolari-uchun-z-chegaralarini-ochdi-16141505.html
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди
Sputnik Ўзбекистон
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест... 05.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-05T18:02+0500
2021-03-05T18:02+0500
2021-03-05T18:02+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/362/08/3620874_0:799:4608:3391_1920x0_80_0_0_d9d9deab7472a8f4743c010bf00da7b2.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди."Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.
https://sputniknews.uz/20210304/Vnukovo-aeroporti-Ozbekistondan-parvozlar-aprel-may-oyida-qayta-tiklanishiga-umid-qilmoda-16129007.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/362/08/3620874_0:0:4608:3456_1920x0_80_0_0_76c4cb30ad85e6b7459ddb58d56119bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест билангина кесиб ўтиш мумкин
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.
Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.
"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.
Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.