Президент бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан
Шавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев энг катта масал бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бугунги нарх-наводан одамлар рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик учун зарур чораларни кўриши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак”, - деди президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.
“Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари — 32 фоиз, бўёқ ва безатиш — 28 фоиз, ободонлаштириш — 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун," бетонний узел" қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?”, - дея савол билан юзланди у.
330 школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
“Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади”, - деди Мирзиёев.
Президент аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш, бу борада танлаш имкониятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қурилади.
Янгиликлар лентаси
0