https://sputniknews.uz/20210302/Rossiya-bilan-muntazam-parvozlar-qachon-tiklanadi--transport-vaziri-orinbosari-javobi-16108558.html
Россия билан мунтазам парвозлар қачон тикланади – транспорт вазири ўринбосари жавоби
Россия билан мунтазам парвозлар қачон тикланади – транспорт вазири ўринбосари жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат Россия махсус комиссияси талаб қилган стандартларга мос келади. 02.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-02T12:05+0500
2021-03-02T12:05+0500
2021-03-02T12:38+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16108608_0:269:2730:1813_1920x0_80_0_0_55832f89b79759299cbaed7077697071.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллади. Бу ҳақда транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев “Ўзбекистон Республикасининг транспорт дипломатияси: минтақавий ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” мавзусига бағишланган давра суҳбати давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, мамлакат Россия ҳукумати талаб қиладиган талабларни ўрганиб чиққан: касалланиш даражаси, аҳоли бошига касалланиш ҳолатлари ва касалланиш суръати.“Мамлакатимиз Россия махсус комиссияси томонидан ўрнатилган барча мезонларга мос келади. Мунтазам парвозларни қайта тиклаш учун тўлиқ асосимиз бор. Ҳозирча россиялик ҳамкасбларимизнинг жавобини кутяпмиз”, - деди Чориев.Транспорт вазири ўринбосари икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиш муддати борасида ҳам фикр билдирди.“Ўйлайманки, март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлади. Чунки биз Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этганимизга қарамай ҳозирча жавоб олмадик", - дея фикр билдирди у.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия чегараларини бошқа мамлакатлар билан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич очишини маълум қилгани хабар қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210302/Matvienko-Rossiya-chegaralarini-bosichma-bosich-ochadi-16106173.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16108608_0:183:2730:1899_1920x0_80_0_0_d285271f081e73d75c0feee3baac7adf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Россия билан мунтазам парвозлар қачон тикланади – транспорт вазири ўринбосари жавоби
12:05 02.03.2021 (янгиланди: 12:38 02.03.2021) Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат Россия махсус комиссияси талаб қилган стандартларга мос келади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллади. Бу ҳақда транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев “Ўзбекистон Республикасининг транспорт дипломатияси: минтақавий ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” мавзусига бағишланган давра суҳбати давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда
Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Россия ҳукумати талаб қиладиган талабларни ўрганиб чиққан: касалланиш даражаси, аҳоли бошига касалланиш ҳолатлари ва касалланиш суръати.
“Мамлакатимиз Россия махсус комиссияси томонидан ўрнатилган барча мезонларга мос келади. Мунтазам парвозларни қайта тиклаш учун тўлиқ асосимиз бор. Ҳозирча россиялик ҳамкасбларимизнинг жавобини кутяпмиз”, - деди Чориев.
Транспорт вазири ўринбосари икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиш муддати борасида ҳам фикр билдирди.
“Ўйлайманки, март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлади. Чунки биз Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этганимизга қарамай ҳозирча жавоб олмадик", - дея фикр билдирди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия чегараларини бошқа мамлакатлар билан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич очишини маълум қилгани
хабар қилган эди.