Матвиенко: Россия чегараларини босқичма-босқич очади

© Пресс-служба Совета Федерации РФ / Медиабанкка ўтишПредседатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Oбуна бўлиш
Россия Федерация Кенгаши раиси мамлакат чегараларини бошқа мамлакатлар билан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич очишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия чегаралари бошқа мамлакатлар билан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич очилади. Аммо бу қачон рўй бериши борасида ҳозирча ҳеч ким прогноз қилолмайди. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди.
“Бугун ҳеч ким улар қачон бошқа давлат фуқаролари учун чегараларини очишга тайёрлигини аниқ айта олмайди. Биз вазиятни диққат билан кузатяпмиз. У имкон бериши биланоқ, чегаралар босқичма-босқич очилишига умид қиламиз”, - деди у РИА Новостига берган интервьюсида.
Матвиенко Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётганини урғулаб, бу ҳукумат томонидан кўрилган чоралар самараси эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0