https://sputniknews.uz/20210227/zbekistonda-Kanada-viza-markazi-ochiladi-16088275.html
Ўзбекистонда Канада виза маркази очилади
Ўзбекистонда Канада виза маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг мамлакатда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга... 27.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-27T12:46+0500
2021-02-27T12:46+0500
2021-02-27T12:51+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/252/94/2529402_0:0:5074:2868_1920x0_80_0_0_4d344c130931464427b06d9d1ea4dfc5.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШдаги дипмиссия раҳбари Жавлон Ваҳобов Ўзбекистондаги Канада элчихонаси (Москвадаги қароргоҳи)нинг миграция бўйича маслаҳатчиси Даниэль Унрау билан музокаралар ўтказган.Даниэль Унрау Ўзбекистон томонидан ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Хусусан, ёшларни хорижий давлатлар меҳнат бозорида талабгир бўлган 20 дан ортиқ касбларга ўқитиш, чет тилларга ўқитиш учун хориждан мутахассисларнинг мамлакатга жалб этилишини алоҳида эътироф этган.Унраунинг фикрича, ўзбек ҳукумати ўзининг меҳнат мигрантларини Канадага ҳам экспорт қилиши мумкин, у ерда юқори малакали тор касбий малакага эга меҳнат ресурсларига талаб юқори.Дипломат, шунингдек, Ўзбекистонда "Канада виза маркази" очилишига эҳтиёж борлигини қайд этиб ўтган.Бундай марказлар бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб турибди, Унраунинг фикрича, яна бир ваколатхонанинг Ўзбекистонда очилиши мамлакатлар ўртасида фуқаролар ҳаракатланишини анча енгиллаштирган бўлар эди.Суҳбат чоғида, Унрау, Канадада, хусусан Квебек провинциясида, француз тилини биладиган чет эллик меҳнат муҳожирларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига француз тилини ўргатишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этган.Бу тилни билиш номзодларни саралаш босқичида қўшимча балл ва бошқа афзалликларни тақдим этиши қўшимча қилинган.Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, деб хабар қилади "Халқ сўзи" нашри, Унрау билан музокаралар натижаларига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг Ўзбекистонда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга эришилган.
https://sputniknews.uz/20201002/Nukusda-shifokorlar-Kanada-standartlari-byicha-itiladi-15100575.html
https://sputniknews.uz/20201228/Uch-oyda-rgansa-bladigan-pultopar-unarlar-Ishga-maramat-monomarkazidan-reportazh-15693667.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/252/94/2529402_0:0:5074:3188_1920x0_80_0_0_423aa6e0c42267170ad787d757288d5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Ўзбекистонда Канада виза маркази очилади
12:46 27.02.2021 (янгиланди: 12:51 27.02.2021) Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг мамлакатда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга эришилган.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШдаги дипмиссия раҳбари Жавлон Ваҳобов Ўзбекистондаги Канада элчихонаси (Москвадаги қароргоҳи)нинг миграция бўйича маслаҳатчиси Даниэль Унрау билан музокаралар ўтказган.
Даниэль Унрау Ўзбекистон томонидан ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Хусусан, ёшларни хорижий давлатлар меҳнат бозорида талабгир бўлган 20 дан ортиқ касбларга ўқитиш, чет тилларга ўқитиш учун хориждан мутахассисларнинг мамлакатга жалб этилишини алоҳида эътироф этган.
Унраунинг фикрича, ўзбек ҳукумати ўзининг меҳнат мигрантларини Канадага ҳам экспорт қилиши мумкин, у ерда юқори малакали тор касбий малакага эга меҳнат ресурсларига талаб юқори.
Дипломат, шунингдек, Ўзбекистонда "Канада виза маркази" очилишига эҳтиёж борлигини қайд этиб ўтган.
Бундай марказлар бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб турибди, Унраунинг фикрича, яна бир ваколатхонанинг Ўзбекистонда очилиши мамлакатлар ўртасида фуқаролар ҳаракатланишини анча енгиллаштирган бўлар эди.
Суҳбат чоғида, Унрау, Канадада, хусусан Квебек провинциясида, француз тилини биладиган чет эллик меҳнат муҳожирларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига француз тилини ўргатишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этган.
Бу тилни билиш номзодларни саралаш босқичида қўшимча балл ва бошқа афзалликларни тақдим этиши қўшимча қилинган.
Ўзбекистон дипломатик миссияси хабарига кўра, деб хабар қилади "Халқ сўзи"
нашри, Унрау билан музокаралар натижаларига кўра, пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг Ўзбекистонда "Канада виза маркази"ни очиш бўйича келишувга эришилган.