Нукусда шифокорлар Канада стандартлари бўйича ўқитилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСтудентка на занятии в медицинском университете
Студентка на занятии в медицинском университете - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Канада Халқаро қироллик коллежи Ўзбекистон тиббиёт ОТМлари ўқитиш дастурини аккредитациядан ўтказиш билан якунланадиган амалий ишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Қорақалпоғистон тиббиёт институти базасида Канда стандарти бўйича ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳабар қилмоқда. 

Ушбу лойиҳа Миллий палата кўмагида ҳамда Канаданинг Royal College Canada International щыув муассаси ёрдамида амалга оширилади. 

Уч томон иштирокидаги онлайн форум давомида Канада Халқаро қироллик коллежи Ўзбекистон билан Ўзбекистон тиббиёт ОТМи ва ўқитиш дастурини аккредитациядан ўтказиш билан якунланадиган амалий ишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Бу эса шифокорларга Канадада ва Канада таълими тан олинган мамлакатларда ишлаш имконини беради, дейилган хабарда.

2019 йил охирида Миллий палата ва Канаданинг Халқаро қироллик коллежи томонидан Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси мутахассисларини Канада стандарти бўйича ўқитиш имкониятларини яратиш мақсадида ўзаро англашув  Меморандуми имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0