https://sputniknews.uz/20210224/Prezident-keskin-tanid-ilgan-Uychi-tumaniga-yangi-okim-tayinlandi-16063699.html
Президент кескин танқид қилган Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
Президент кескин танқид қилган Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 24.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-24T10:26+0500
2021-02-24T10:26+0500
2021-02-24T10:26+0500
сиёсат
наманган вилояти
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/39/6813947_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_73a0d95d8e39c0e8761a4916fadd2850.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Наманган вилоятида Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилмоқда.Сессияда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришдаги муаммолар муҳокама қилинди ва ташкилий масала кўрилди.Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов туман ҳокимлигига шу пайтга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келган Муҳаммадзокир Маматхонов номзодини таклиф қилди.Депутатлар ва фаоллар номзодни маъқуллади ҳамда у ҳақдаги фикрларини билдирди.Маматханов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.1998—2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.2016—2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.2018 йилдан 2020 йилга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.Муҳаммадзокир Маматхонов 2020 йил 16 июлдан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида Уйчи тумани раҳбариятининг фаолиятидан қониқмаслигини айтиб, кескин танқид қилган эди. Тумандаги 4 та сектор раҳбари, жумладан, туман ҳокими йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топшириқларни бажармагани учун ишдан олинган эди.
https://sputniknews.uz/20210219/Mirziev-Namangan-shaar-okimi-va-prokuroriga-tanbe-berdi-16044614.html
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/39/6813947_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_d1dfec376abe9a48f37bb0a15744850a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, наманган вилояти, янги тайинлов
сиёсат, наманган вилояти, янги тайинлов
Президент кескин танқид қилган Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Наманган вилоятида Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Сессияда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришдаги муаммолар муҳокама қилинди ва ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов туман ҳокимлигига шу пайтга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келган Муҳаммадзокир Маматхонов номзодини таклиф қилди.
Депутатлар ва фаоллар номзодни маъқуллади ҳамда у ҳақдаги фикрларини билдирди.
Маматханов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
1998—2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.
2016—2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.
2018 йилдан 2020 йилга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Муҳаммадзокир Маматхонов 2020 йил 16 июлдан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида Уйчи тумани раҳбариятининг фаолиятидан қониқмаслигини айтиб, кескин танқид қилган эди. Тумандаги 4 та сектор раҳбари, жумладан, туман ҳокими йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топшириқларни бажармагани учун ишдан олинган эди.