https://sputniknews.uz/20210219/Mirziev-Namangan-shaar-okimi-va-prokuroriga-tanbe-berdi-16044614.html
Мирзиёев Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига танбеҳ берди
Мирзиёев Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига танбеҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига танбеҳ берди. 19.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-19T18:57+0500
2021-02-19T18:57+0500
2021-02-19T18:59+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
наманган вилояти
танқид
маҳалла
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044440_0:110:1280:833_1920x0_80_0_0_2763f50d26275c7d4ccf0e32e1661cc3.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.Бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқотда бўлди. - Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар, - дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига ҳам танбеҳ берди.Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқот бўлди. Нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.“Мен шунинг учун келганман,” - деди президент.Мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берилди.
https://sputniknews.uz/20210219/Namangan-viloyatiga-okim-tasdilandi-16037673.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044440_0:46:1280:851_1920x0_80_0_0_86fba2b6d6e75284bb9fb39318a500da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, танқид, маҳалла
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, танқид, маҳалла
Мирзиёев Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига танбеҳ берди
18:57 19.02.2021 (янгиланди: 18:59 19.02.2021) Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига танбеҳ берди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.
Бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.
Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқотда бўлди.
- Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар, - дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.
Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига ҳам танбеҳ берди.
- Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз, - деди давлат раҳбари.
Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқот бўлди. Нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.
“Мен шунинг учун келганман,” - деди президент.
Мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берилди.