https://sputniknews.uz/20210223/Ikki-mingga-yain-ukumat-arorlari-z-kuchini-yotdi-16062454.html
Икки мингга яқин ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди
Икки мингга яқин ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди
Sputnik Ўзбекистон
Ўз аҳамиятини йўқотган, бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни аниқлаш ва уларни бекор қилиш таклиф этилмоқда 23.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-23T18:25+0500
2021-02-23T18:25+0500
2021-02-23T18:25+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/722/62/7226224_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_5fc08b80406db0f255dc71c96719b0f7.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Адлия вазирлиги бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилишни таклиф этмоқда.Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, бир масала юзасидан бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда:биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлар муайан масала бўйича айнан қайси ҳужжатга амал қилиши кераклиги юзасидан саволларни туғдирмоқда, натижада масалани тушуниш ва унга ҳуқуқий ечим топиш учун юзлаб ҳужжатларни кўриб чиқишга тўғри келмоқда;иккинчидан, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишда ва ҳуқуқшунос хизматлари билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ортишига сабаб бўлмоқда;учинчидан, ҳужжатлар ўртасида зиддиятлар, такрорланишларни келтириб чиқармоқда, ва натижада ҳужжатларни амалиётда қўлланилишида қийинчиликлар келиб чиқмоқда.Шу каби муаммоларниннг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.Шу йўналишда, жумладан, 2020 йилда 500 га яқин ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Шунингдек, куни кеча 2000 га яқин Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ўз кучини йўқотишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.Шу кунларда "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.Мазкур Фармон лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
тадбиркорлик, савдо, мулк ҳуқуқи, қурилиш, хусусийлаштириш, транспорт, соғлиқни сақлаш, паспорт, прописка тизими соҳасидаги ҳужжатларни тўлиқ кўриб чиқиб, ҳар бир соҳа кесимида уларни бирлаштириш;
ўз аҳамиятини йўқотган, бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни аниқлаш ва уларни бекор қилиш;
эскирган ҳужжатларнинг керакли қоидаларини предмети бўйича яқин бошқа ҳужжатларга кўчириш;
давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тизимлаштириш орқали уларнинг сонини қисқартириш;
юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжат шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий ҳужжатларни бекор қилиш.
https://sputniknews.uz/20191211/Begtin-raamli-uzhzhat-aylanishiga-tish--zbekiston-uchun-iyin-vazifa--12987790.html
https://sputniknews.uz/20210211/Adliya-vazirligiga-shimcha-vazifalar-yuklatildi-15978392.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/722/62/7226224_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_67b88aa1cc0c2951a5a1cdbab297d60c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Икки мингга яқин ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди
Ўз аҳамиятини йўқотган, бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни аниқлаш ва уларни бекор қилиш таклиф этилмоқда
ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Адлия вазирлиги бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилишни таклиф этмоқда.
Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, бир масала юзасидан бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда:
биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлар муайан масала бўйича айнан қайси ҳужжатга амал қилиши кераклиги юзасидан саволларни туғдирмоқда, натижада масалани тушуниш ва унга ҳуқуқий ечим топиш учун юзлаб ҳужжатларни кўриб чиқишга тўғри келмоқда;
иккинчидан, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишда ва ҳуқуқшунос хизматлари билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ортишига сабаб бўлмоқда;
учинчидан, ҳужжатлар ўртасида зиддиятлар, такрорланишларни келтириб чиқармоқда, ва натижада ҳужжатларни амалиётда қўлланилишида қийинчиликлар келиб чиқмоқда.
Шу каби муаммоларниннг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.
Шу йўналишда, жумладан, 2020 йилда 500 га яқин ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Шунингдек, куни кеча 2000 га яқин Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ўз кучини йўқотишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шу кунларда "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.
Мазкур Фармон лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
- тадбиркорлик, савдо, мулк ҳуқуқи, қурилиш, хусусийлаштириш, транспорт, соғлиқни сақлаш, паспорт, прописка тизими соҳасидаги ҳужжатларни тўлиқ кўриб чиқиб, ҳар бир соҳа кесимида уларни бирлаштириш;
- ўз аҳамиятини йўқотган, бир-бирини такрорловчи ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни аниқлаш ва уларни бекор қилиш;
- эскирган ҳужжатларнинг керакли қоидаларини предмети бўйича яқин бошқа ҳужжатларга кўчириш;
- давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тизимлаштириш орқали уларнинг сонини қисқартириш;
- юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжат шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий ҳужжатларни бекор қилиш.