Бегтин: рақамли ҳужжат айланишига ўтиш – Ўзбекистон учун қийин вазифа

© FacebookИван Бегтин
Иван Бегтин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ахборот маданияти” АНТ директори Иван Бегтиннинг сўзларига кўра, қоғоз кўриниши ўрнидаги рақамли ҳужжатлар ҳам қаттиқ диск синган вақтда йўқолиб кетиши мумкин.

“Ахборот маданияти” АНТ директори Иван Бегтин Sputnik радиоси эфирида қоғоз кўринишидан рақамли ҳужжат айланишига ўтишда Ўзбекистон қандай хавф-хатарга дуч келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Унинг фикрига кўра, одатдаги қоғоз кўринишидаги маълумотларни электрон тизим орқали автоматлаштириш мумкин. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам жараёнларнинг ўзини ўзгартириш лозим.

Бегтин замонавий ахборот тизимларини жорий этиш лозим деб ҳисоблайди.

“Электрон имзо қандай тузилганини тушуниш лозим бўлади. Бу кундалик иш одатларининг ўзгаришидир. Қолаверса, ҳужжатларни қоғоз ва рақамли кўринишда архивлаштириш кучли фарқланишини тушуниш керак. Тўғри, рақамли ҳужжатлар ёнмайди, лекин нотўғри сақлаш ёки синиб қолган қаттиқ диск туфайли йўқолиб қолиши ёки йўқ бўлиб кетиши мумкин”,  -дея қўшимча қилди у.

Бегтиннинг фикрига кўра, рақамли ҳужжат юритишга ўтишнинг барча хавф-хатарларини инобатга олмоқ керак.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилдан бошлаб 28 та маълумотнома сўраш тартиби бекор қилинди

“Ҳозирда фақат қачон ва қандай қилиб ўтиш масаласи турибди. Ўзбекистон – катта мамлакат ва бу қийин вазифа” – деди у.

У Россияда ҳам барча органлар ҳалигача бу тизимга ўтмаганини қўшимча қилди. Чунки бу узоқ давом этадиган оғриқ жараёндир.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев тегишли давлат органлари 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечишлари тўғрисида топшириқ берган эди.

2020 йил 1 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида тузиш ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини киритиш топширилган.

Янгиликлар лентаси
0