https://sputniknews.uz/20210222/Uylarni-okim-arori-bilan-100-ming-dollarga-sotatgan-zhinoiy-guru-lga-olindi-16056635.html
Уйларни “ҳоким қарори” билан 100 минг долларга сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Уйларни “ҳоким қарори” билан 100 минг долларга сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, 3 та ҳовлини сотмоқчи бўлган жиноий тўда ушланди. Улар орасида муқаддам судланганлар ҳам бор. 22.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-22T11:01+0500
2021-02-22T11:01+0500
2021-02-22T11:01+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/113/04/1130413_7:0:1500:843_1920x0_80_0_0_3dd3fe67de9414b94d66be1897ca266e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.Маълум қилинишича, жорий йил 17 февраль куни Тошкент вилояти ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган.У мурожаатида “Дилнура”, “Нодира” ва “Азиз” исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларга сотмоқчи бўлаётганини маълум қилган. Ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.19 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.Унда Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик, ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган), ва 1997 йилда туғилган Нодира И.лар ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинган.Ушланган шахслардан 30 минг доллар нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жойлашган 18-А ва 18-Б рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган “Истиқлол” МФЙда жойлашган 10 рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.Ҳозирда қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210209/Gurlanda-er-maydonini-50-ming-dollarga-pullamochi-blgan-firibgar-lga-olindi-15963794.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/113/04/1130413_157:0:1500:843_1920x0_80_0_0_e4efc64d51e363ac5de7b7dc6b909135.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Уйларни “ҳоким қарори” билан 100 минг долларга сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, 3 та ҳовлини сотмоқчи бўлган жиноий тўда ушланди. Улар орасида муқаддам судланганлар ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати
хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 февраль куни Тошкент вилояти ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган.
У мурожаатида “Дилнура”, “Нодира” ва “Азиз” исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларга сотмоқчи бўлаётганини маълум қилган. Ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
19 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик, ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган), ва 1997 йилда туғилган Нодира И.лар ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Ушланган шахслардан 30 минг доллар нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жойлашган 18-А ва 18-Б рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган “Истиқлол” МФЙда жойлашган 10 рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.