https://sputniknews.uz/20210209/Gurlanda-er-maydonini-50-ming-dollarga-pullamochi-blgan-firibgar-lga-olindi-15963794.html
Гурланда ер майдонини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Гурланда ер майдонини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Гурлан тумани бўлими ходимлари захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарни ушлади. 09.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-09T10:35+0500
2021-02-09T10:35+0500
2021-02-09T10:35+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/581/03/5810369_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_3a20f5c66d134db7c0c8236067f622aa.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Унда Э.А. бошқа бир фуқарога укасининг номига электрон-онлайн аукционида ютиб олинган 5 сотих ер майдонига қўшиб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 19 сотих экин ер майдонини 50 минг долларга сотишга келишгани аниқланган.Кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210127/Milliy-gvardiyaga-ishga-kiritib-yaman-arshida-firibgar-lga-tushdi-15874509.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/581/03/5810369_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_5c5ed8b32b739d398b4552ae69a7f181.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Гурланда ер майдонини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Гурлан тумани бўлими ходимлари захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарни ушлади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Унда Э.А. бошқа бир фуқарога укасининг номига электрон-онлайн аукционида ютиб олинган 5 сотих ер майдонига қўшиб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 19 сотих экин ер майдонини 50 минг долларга сотишга келишгани аниқланган.
Кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.