https://sputniknews.uz/20210221/Tibbit-khodimlariga-tazhovuz-ilindi-ularning-avoli-oirligicha-olmoda-16053493.html
Тиббиёт ходимларига тажовуз қилинди: уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
Тиббиёт ходимларига тажовуз қилинди: уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган 32 ва 21 ёшли шифокорларни аёвсиз дўппослашган. 21.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-21T10:43+0500
2021-02-21T10:43+0500
2021-02-21T10:43+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_0:0:3295:1853_1920x0_80_0_0_455bfe6488bec7657f4135b1054fd839.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкентда икки нафар тиббиёт ходимига марҳумнинг яқинлари тан жароҳати етказди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.Вазирлик хабарига кўра,19 февраль тунги соат 23:13 да тез тиббий ёрдам Саll-марказига пойтахтнинг Яшнобод туманидаги хонадонларнинг биридан чақириқ тушган.Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув жойига соат 23:25 да, яъни 12 минутда етиб бориб, хонадондаги бемор тезкор тиббий кўрикдан ўтказилган. 23:40 да беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги учун зудлик билан пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига етказилган.Муассаса бош шифокори Б. Мамаджоновнинг маълум қилишича, шифохонада 52 ёшли бемор Д. Н.га "Гипертония касаллиги. Гипертоник криз. Ўпка шиши ва агонал ҳолат” ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган.У пайтда беморнинг ҳолати оғир бўлиб, кўз қорачиғи кенгайган, фотореакция аниқланмаган, нафас активлиги кузатилмаган ҳолатда бўлган, уйқу артериясида ҳам пульсни аниқлаб бўлмаган ва шу тариқа беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилган.Таъкидланишича, стандартлар бўйича амалга оширилган тезкор муолажаларга қарамасдан, беморда биологик ўлим қайд этилган.Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган шифокорларга нисбатан сабабсиз жисмоний тазйиқ ўтказган.Бунинг оқибатида шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг шифокори, 32 ёшли Д. У. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, травматик шок 1,2-даража” ташхиси билан, яна бир тез тиббий ёрдам хизмат ходими, 21 ёшли А. А. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши. Кўкрак қафаси соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан мазкур шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.Ярим тунда ўз касбий фаолиятини бажариш пайтида тажовузга учраган тиббиёт ходимлари учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан нейрохирург шифокорлар таклиф қилинган ва уларга дастлабки қўйилган ташхис тўлиқ тасдиқланган.Уларнинг аҳволи оғирлигича қолаётганлиги ва уларга махсус жарроҳлик амалиётига тиббий кўрсатма борлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.“Айни ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни қатъий назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди”, - дейилган хабарда.
https://sputniknews.uz/20200311/Andizhonda-shifokorga-picho-bilan-ilingan-tazhovuz-tafsilotlari-malum-bldi-13643882.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_ad95c5e260629f6f152629459e33dbe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Тиббиёт ходимларига тажовуз қилинди: уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган 32 ва 21 ёшли шифокорларни аёвсиз дўппослашган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкентда икки нафар тиббиёт ходимига марҳумнинг яқинлари тан жароҳати етказди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.
Вазирлик
хабарига кўра,19 февраль тунги соат 23:13 да тез тиббий ёрдам Саll-марказига пойтахтнинг Яшнобод туманидаги хонадонларнинг биридан чақириқ тушган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув жойига соат 23:25 да, яъни 12 минутда етиб бориб, хонадондаги бемор тезкор тиббий кўрикдан ўтказилган. 23:40 да беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги учун зудлик билан пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига етказилган.
Муассаса бош шифокори Б. Мамаджоновнинг маълум қилишича, шифохонада 52 ёшли бемор Д. Н.га "Гипертония касаллиги. Гипертоник криз. Ўпка шиши ва агонал ҳолат” ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган.
У пайтда беморнинг ҳолати оғир бўлиб, кўз қорачиғи кенгайган, фотореакция аниқланмаган, нафас активлиги кузатилмаган ҳолатда бўлган, уйқу артериясида ҳам пульсни аниқлаб бўлмаган ва шу тариқа беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилган.
Таъкидланишича, стандартлар бўйича амалга оширилган тезкор муолажаларга қарамасдан, беморда биологик ўлим қайд этилган.
Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган шифокорларга нисбатан сабабсиз жисмоний тазйиқ ўтказган.
Бунинг оқибатида шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг шифокори, 32 ёшли Д. У. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, травматик шок 1,2-даража” ташхиси билан, яна бир тез тиббий ёрдам хизмат ходими, 21 ёшли А. А. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши. Кўкрак қафаси соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан мазкур шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Ярим тунда ўз касбий фаолиятини бажариш пайтида тажовузга учраган тиббиёт ходимлари учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан нейрохирург шифокорлар таклиф қилинган ва уларга дастлабки қўйилган ташхис тўлиқ тасдиқланган.
Уларнинг аҳволи оғирлигича қолаётганлиги ва уларга махсус жарроҳлик амалиётига тиббий кўрсатма борлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.
“Айни ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни қатъий назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди”, - дейилган хабарда.