https://sputniknews.uz/20210221/Namangan-viloyati-okimi-prezident-tanid-ilgan-maallaga-kchib-tdi-16053255.html
Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтди
Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Намангандаги “Бунёдкор” маҳалласида контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади. 21.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-21T09:56+0500
2021-02-21T09:56+0500
2021-02-21T09:56+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16053215_0:56:1281:779_1920x0_80_0_0_fd867bf48f2da4d8c6cfbf81a9f17dea.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошлаб Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилишини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи-ходим ва ҳашарчилар жалб этилган. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланган. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилади.“Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади”, — деди вилоят ҳокими.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида кутилмаганда “Бунёдкор” маҳалласига бориб, у ерда ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмаганини танқид қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210219/Mirziev-Namangan-shaar-okimi-va-prokuroriga-tanbe-berdi-16044614.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16053215_0:15:1281:820_1920x0_80_0_0_262349f6708ce829dd83f9ca4c9d71d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат
Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтди
Намангандаги “Бунёдкор” маҳалласида контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошлаб Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилишини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
“Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади”, — деди Шавкатжон Абдураззақов.
Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи-ходим ва ҳашарчилар жалб этилган. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланган. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилади.
“Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади”, — деди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида кутилмаганда “Бунёдкор” маҳалласига бориб, у ерда ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмаганини
танқид қилган эди.