“Права” олиш учун имтиҳон: ИИВ янги қарор тайёрлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Oбуна бўлиш
“Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. ИИВ “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2020
Хусусий секторга апрелдан “права” олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи берилади
Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
- ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатилиши;
- ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйилиши;
- тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни устидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати таъминланишига доир чора-тадбирлар белгиланган.
Шунингдек, “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишга доир талаблар;
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2020
“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди
- тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар;
- Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнининг бевосита ёки онлайн назоратини олиб бориш;
- назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар бериш тартиби;
- автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар;
- автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказиш тартиби ва бошқалар.
Янгиликлар лентаси
0