“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” порталида эълон қилинган.

“Автомактабларда ўқитишдан мақсад нима? Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишми, буни мустақил ўқиб-ўрганиш ҳам мумкин. Ёки автомобиль бошқаришни ўрганишми? Буни бирор қариндош ёки таниш ёнида юриб ҳам ўрганиш мумкин. Ҳозирда мактаблар ўқитиш хизмати учун 2-3 миллион сўрайди. Мақсад пул тўлашми, бу пулни ўз қариндошимизга берсак ҳам бўлади. Барибир ЙҲХБда имтиҳон топширмагунимизча “права” бермайди”, - дея ёзган муаллиф.

Муаллиф фикрига кўра, ИИБ ЙҲХБда имтиҳон топшириш учун тўловларни амалга оширган фуқаролардан аввал назарий, назарий имтиҳондан ўтганлардан амалий имтиҳон олиниб, имтиҳон топширганларга тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилиши етарли бўлади.

Шунингдек, у автомактабларни қатъий ёпиш тарафдори эмаслигини урғулаб, автомактабларда ўқишни ихтиёрий қилишни таклиф қилган.

Янгиликлар лентаси
0