https://sputniknews.uz/20210218/Sputnik-V-vaktsinasi-isa-muddatda-yaratilishi-siri-nimada-16026543.html
"Спутник V" вакцинаси қисқа муддатда яратилиши сири нимада?
"Спутник V" вакцинаси қисқа муддатда яратилиши сири нимада?
Sputnik Ўзбекистон
Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир... 18.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-18T10:15+0500
2021-02-18T10:15+0500
2021-04-01T16:46+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
янгиликлар
вакцина
британияда коронавируснинг янги штамми
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари
спутник v вакцинаси
спутник
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16019556_0:196:3083:1930_1920x0_80_0_0_501651479ac3690a359e770ee5832ed5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. "Роспотребнадзор"нинг собиқ раҳбари, давлат думаси депутати Геннадий Онищенко "Вечерняя Москва" нашрига берган интервьюсида COVID-19га қарши "Спутник V" вакцинасини қандай қилиб қисқа муддатда ишлаб чиқишга ва рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлингани ҳақида изоҳ берди.""Спутник"ни қандай қилиб тезда тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказдик? Чунки бир неча йил олдин, яқин шарқ вируси номини олган MERS коронавируси тарқалганида, бу вакцина аллақачон яратилган эди. Ва, агар вируснинг янги тури пайдо бўлса, биз препаратимизни шундай адаптация қиламизки, токи у эндиликда бошқа касалликка қарши иммунитет билан таъминласин", - деди Онищенко.Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир кўрсатади."Спутник V" вакцинаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг августида рўйхатдан ўтказилган. У Гамалея номидаги эпидемиология ва микробилогия миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцина COVID-19 га қарши профилактика учун яратилган дунёдаги биринчи препаратдир. "Спутник V" ўрганилган ва текширилган инсон аденовирусли векторлари платформаси асосида яратилган.Обрўли Lancet тиббий журналида чоп этилган мақолага кўра, вакцина юқори иммуногенлик ва хавфсизлик даражасини намойиш қилган. Препарат самарадорлиги 91,6 %ни ташкил қилган, препарат COVID-19 нинг барча оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимояни таъминлайди.
https://sputniknews.uz/20210217/Sputnik-V-zbekistonda-rasman-rykhatdan-tdi--16020104.html
https://sputniknews.uz/20210210/nlab-davlatlar-Sputnikom-Vga-navbatda-turibdi---Rossiya-TIV-15973638.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16019556_161:0:2892:2048_1920x0_80_0_0_2474ef42aa567d003fcecca1b875df9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 умумжаҳон пандемияси, янгиликлар, вакцина, британияда коронавируснинг янги штамми, коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, спутник v вакцинаси, спутник
covid-19 умумжаҳон пандемияси, янгиликлар, вакцина, британияда коронавируснинг янги штамми, коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, спутник v вакцинаси, спутник
"Спутник V" вакцинаси қисқа муддатда яратилиши сири нимада?
10:15 18.02.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. "Роспотребнадзор"нинг собиқ раҳбари, давлат думаси депутати Геннадий Онищенко "Вечерняя Москва" нашрига берган интервьюсида COVID-19га қарши "Спутник V" вакцинасини қандай қилиб қисқа муддатда ишлаб чиқишга ва рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлингани ҳақида
изоҳ берди.
""Спутник"ни қандай қилиб тезда тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказдик? Чунки бир неча йил олдин, яқин шарқ вируси номини олган MERS коронавируси тарқалганида, бу вакцина аллақачон яратилган эди. Ва, агар вируснинг янги тури пайдо бўлса, биз препаратимизни шундай адаптация қиламизки, токи у эндиликда бошқа касалликка қарши иммунитет билан таъминласин", - деди Онищенко.
Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир кўрсатади.
"Спутник V" вакцинаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг августида рўйхатдан ўтказилган. У Гамалея номидаги эпидемиология ва микробилогия миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцина COVID-19 га қарши профилактика учун яратилган дунёдаги биринчи препаратдир. "Спутник V" ўрганилган ва текширилган инсон аденовирусли векторлари платформаси асосида яратилган.
Обрўли Lancet тиббий журналида чоп этилган мақолага кўра, вакцина юқори иммуногенлик ва хавфсизлик даражасини намойиш қилган. Препарат самарадорлиги 91,6 %ни ташкил қилган, препарат COVID-19 нинг барча оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимояни таъминлайди.